Пхенян янги турдаги зенит-ракета тизимини синовдан ўтказди
Синовларни КХДР етакчиси Ким Чен Ин кузатиб борди ва ихтирочиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
КХДР янги зенит-ракета тизимини муваффақиятли синовдан ўтказди. Корея Марказий телеграф агентлигининг маълум қилишича, синовда мамлакат раҳбари Ким Чен Ин ҳам иштирок этган.
«КХДРнинг Ракетасозлик бош бошқармаси 20 март куни энг янги зенит-ракета тизимининг комплекс жанговар хусусиятларини текшириш учун синов учиришини ўтказди», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, тегишли мудофаа саноати корхонаси томонидан ушбу тизимни серияли ишлаб чиқариш бошланган.
Агентликнинг қайд этишича, синов жараёни тизимнинг «тезкор жанговар реактивлиги устунлиги» ҳамда унинг ишончлилигини тасдиқлаган.
Синовларни КХДР етакчиси Ким Чен Ин бевосита кузатиб борган. У Шимолий Корея армияси «ажобий жанговар хусусиятларга эга навбатдаги муҳим мудофаа қуроли билан таъминланишини» маълум қилиб, ихтирочиларга миннатдорчилик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, январ охирларида Ким Чен Ин КХДР ядровий қалқонини мустаҳкамлашни буюрганди. Унинг айтишича, ядровий материаллар ишлаб чиқариш режасини янада ошириш ва «мамлакатнинг ядровий қалқонини мустаҳкамлашда новаторлик натижаларига эришиш» керак.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

18:22 / 02.07.2025
КХДР Россияга 30 минг нафаргача аскар юбориши мумкин

20:31 / 01.07.2025
КХДР «фрилансерлари» Америка компанияларида миллионлаб доллар ишлаб топди

16:04 / 01.07.2025
Ким Чен Ин Украинада ҳалок бўлган КХДР аскарлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди

10:48 / 01.07.2025