Евроиттифоқ Россия активларини мусодара қилиш муҳокамасини тўхтатди
Таъкидланишича, ушбу активлар Украинага қарши тажовузкор уруш тўхтамагунга қадар ҳаракатсиз қолиши керак.

Фото: Getty images
Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш бўйича муҳокамаларни тўхтатди. Бу ҳақда Deutsche Welle ЕИнинг 20 март кунги саммитига оид маълумотларга таяниб хабар берди.
«Европа Иттифоқи қонунчилигига мувофиқ, Россия активлари Украинага қарши тажовузкор уруш тўхтамагунча ва уруш оқибатида етказилган зарар қопланмагунча, ҳаракатсиз қолиши керак», — дейилади матнда.
Европалик дипломатлардан бирининг нашрга маълум қилишича, Европа ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик музокаралари ҳақида ўйлай бошлаган, «одамлар ушбу активларни мусодара қилишдан кўра, уларга эгалик қилиш муҳимроқ эканини тушуниб етмоқда».
Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш имконияти Россия—Украина уруши бошланганидан бери муҳокама қилиб келинади. Қайсидир босқичда Евроиттифоқ бунинг учун юридик асос топиб бўлмаслиги ҳақида хулосага келган. Аммо Bloombergʼнинг ёзишича, мусодара муҳокамаси давом эттирилган.
Европа Иттифоқида Россиянинг 260 миллиард евролик активлари музлатилган. Уруш бошланганидан кейин улардан фойдаланиш орқали тушаётган фоизлар Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича махсус фондга ўтказилмоқда.
G7 давлатлари Россия Марказий банкининг ғарбда музлатилган маблағларини фойдаланишдан келадиган даромаддан Украинага 50 миллиард доллар кредит ажратишга келишиб олган. Россия музлатилган маблағларининг аксарияти Белгиянинг Euroclear депозитарийларида сақланади.
Мавзуга оид

20:47 / 27.03.2025
Панама Россия ва Эрон «махфий флоти»га алоқадор 128 та кемадан рухсатномани қайтариб олади

20:42 / 27.03.2025
Европа давлатлари Россияга қарши санкцияларни юмшатишдан бош тортди

11:06 / 27.03.2025
Сеул: Шимолий Корея Россияга яна 3000 аскар юборди

09:00 / 27.03.2025