Жамият | 16:19 / 13.03.2025
2014
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда юк машинаси билан тўқнашган Matiz ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Matiz ҳайдовчиси ҳаракат пайтида ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида машина йўлнинг қайрилиб олиш жойидан қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, юк машинаси билан тўқнашган.

Фото: Видеодан кадр

Жиззахда инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Бирламчи маълумотларга кўра, ЙТҲ бугун, 13 март куни соат 6:50 ларда халқаро аҳамиятга эга М-39 автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 980-километрида содир бўлган.

“Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Matiz машинаси ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолган. Бунинг оқибатида машина йўлнинг қайрилиб олиш жойидан қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ҳамда юк машинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Matiz ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Олдинроқ Бойсунда ЙТҲ оқибатида 8 ёшли қиз ҳалок бўлгани хабар қилинганди

Мавзуга оид