Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландия Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилиши мумкин
Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Нидерландиянинг EuroTalеnts рекрутинг агентлиги директори Томми Кок ва агентлик ҳаммуассиси Тичо Саул билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА
Музокаралар чоғида Ўзбекистондан Нидерландияга ишчи кучини жалб қилиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва EuroTalеnts рекрутинг агентлиги ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
EuroTalеnts рекрутинг агентлиги раҳбарияти Бенилюкс мамлакатларидаги компаниялар хорижий ишчи кучини фақат қонуний асосда ёллашини қайд этди. Таъкидланишича, агентлик хорижий фуқароларни ёллаш жараёнининг барча босқичлари, жумладан, шартномалар тузиш, иш ҳақи, уй-жой билан таъминлаш ва қонунчиликка риоя қилиш, кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳал этишга яқиндан кўмаклашади.
Учрашув якунида ҳамкорликнинг барча тафсилотларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон Миграция агентлиги ва EuroTalеnts рекрутинг агентлиги раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ Халқаро суди: Давлатлар иқлимни ҳимоя қилиш мажбуриятига эга
Жаҳон | 15:26
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон сайғоқларни сақлаб қолиш бўйича меморандум имзолайди
Ўзбекистон | 15:17
-
Ўзбекистон ва Россия авиақатновлар сонини ошириш бўйича келишувга эришди
Ўзбекистон | 15:06
-
«Учрашувга ҳали эрта». Истанбулдаги музокараларнинг қисқача якунлари
Жаҳон | 14:50
Мавзуга оид

13:09 / 11.07.2025
Нидерландия суди Россияга чиплар ҳақида маълумот топширилиши иши бўйича ҳукм чиқарди

08:14 / 09.07.2025
Нидерландия ва Норвегия Полша осмонида патруллик қилади

12:16 / 25.06.2025
«Мудофаа харажатларини ошириш ва 5-моддага содиқлик» – НАТО саммитидан нималар кутилмоқда?

10:25 / 20.06.2025