Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди
2020-2024 йилларда Украина глобал қурол импортининг 8,8 фоиз улушига эга бўлди.

Фото: AFP/Getty Images
Украина 2020 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди. Бу Стокголм халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) тадқиқотида айтилган.
SIPRI маълумотларига кўра, Россия босқинчилиги бошланганидан бери камида 35 давлат Украинага қурол жўнатган. 2020-2024 йилларда Украина глобал қурол импортининг 8,8 фоиз улушига эга бўлган.
Украинага қурол етказиб беришнинг асосий қисми АҚШ (45 фоиз), Германия (12 фоиз) ва Полша (11 фоиз) ҳиссасига тўғри келади. Тадқиқотда таъкидланишича, Украина 2020-2024 йиллар давомида 10 та энг йирик импортёрлар қаторига кирган ягона Европа давлати бўлган - бу вақт ичида бошқа кўплаб Европа давлатлари қурол импортини сезиларли даражада оширганига қарамай.
2020-2024 йилларда НАТО ташкилоти Европа аъзоларининг қурол импорти 2015-2019 йилларга нисбатан икки баравар кўпроқ (+105 фоиз) ошган. Қўшма Штатлар ушбу қуролларнинг 64 фоизини етказиб берди, бу 2015-19 йилдагидан (52 фоиз) сезиларли даражада кўпдир. Бошқа йирик етказиб берувчилар Франция (6,5 фоиз), Жанубий Корея (6,5 фоиз), Германия (4,7 фоиз), Исроил (3,9 фоиз) эди.
АҚШ қурол экспорти сўнгги тўрт йил ичида 2015-19 йилларга нисбатан 21 фоизга ошди. Шунингдек, глобал қурол экспортидаги АҚШ улуши 35 фоиздан 43 фоизга ошди. 2020-24 йилларда Қўшма Штатлар 107 давлатга қурол етказиб берди. 20 йил ичида биринчи марта АҚШ қурол экспортининг энг катта улуши Яқин Шарқ (33 фоиз) эмас, балки Европага (35 фоиз) тўғри келди.
Тадқиқотда айтилишича, Россия қурол экспорти сўнгги тўрт йил ичида 2015-2019 йилларга нисбатан кескин (64 фоизга) камайди. Пасайиш Украинага кенг миқёсли бостириб киришдан олдинроқ бошланган.
«Украинадаги уруш Россия қурол экспортининг қисқаришини янада тезлаштирди, чунки жанг майдонида кўпроқ қуролга эҳтиёж бор, савдо санкциялари Россия учун қурол ишлаб чиқариш ва сотишни қийинлаштирмоқда, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари бошқа давлатларга Россия қуролларини сотиб олмаслик учун босим ўтказмоқда», дейилади тадқиқотда.
2020-24 йилларда Россия 33 давлатга асосий турдаги қуролларни етказиб берди. Россия қурол экспортининг учдан икки қисми уч давлатга тўғри келди: Ҳиндистон (38 фоиз), Хитой (17 фоиз) ва Қозоғистон (11 фоиз).
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Google телефондаги зилзила ҳақида огоҳлантириш тизими қандай ишлашини тушунтирди
Фан-техника | 19:20
-
Куба президентликка номзодлар учун 60 ёш чегарасини бекор қилди
Жаҳон | 18:49
-
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди
Жаҳон | 18:48
-
Ҳамас урушни якунлайдиган битим талаб қилмоқда. Исроил эса ғазоликларни кўчирмоқчи
Жаҳон | 18:40
Мавзуга оид

18:48
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди

17:51
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди

14:13
Германия Patriot тизимларини олиш учун навбатда биринчи бўлиб турибди

08:41