Қуёшдаги учта тешик туфайли Ернинг геомагнит ҳолати ёмонлашди
Ҳозир тешиклар йўқолиб кетиш жараёнида, аммо Ерга таъсир қилиш қобилиятини сақлаб қолган.

Фото: xras.ru
Олимларнинг фикрича, Ернинг геомагнит муҳитида сезиларли даражада ёмонлашув кузатилмоқда. Бу ҳақда Россия Қуёш астрономия лабораторияси хабар берди.
Қайд қилинишича, бунга Қуёш тожидаги тешик сабаб бўлган, сўнгги икки ой ичида бундай ҳолат бир неча бор кузатилмоқда.
Ҳозир тешиклар йўқолиб кетиш жараёнида, аммо Ерга таъсир қилиш қобилиятини сақлаб қолган.
«Ҳозир Ерга учта кичик тешик таъсир қилмоқда, шунинг учун таъсир қисқа муддатли бўлиши кутиляпти», деб ёзди олимлар.
9 март куни эрталаб геомагнит майдондаги тебранишлар даражаси магнит бўрони чегарасидан икки баравар юқори бўлган. Бўронларнинг охиргиси ҳали ҳам давом этмоқда. Иккала ҳолатда ҳам G1-G2 диапазонидаги, яъни заифдан ўртагача бўлган бўронлар ҳақида гап кетяпти.
10 март охирига қадар вазият яхшиланиши кутиляпти.
Мавзуга оид

16:51 / 16.11.2024
Бундан 50 йил олдин ўзга сайёраликларга биринчи хабар юборилганди. Унда нималар ёзилган?

20:25 / 14.11.2024
Кичик астероид Ер билан тўқнашишдан атиги икки соат олдин аниқланди

00:32 / 25.10.2024
Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди. Бу Ерда магнит бўронини юзага келтириши мумкин

21:01 / 09.09.2024