Спорт | 17:57 / 08.03.2025
13456
1 дақиқада ўқилади

Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитина – жаҳон кубоги ғолибига айланди

Озарбайжонда ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида 49 ёшли Оксана Чусовитина олтин медалга сазовор бўлди.

Фото: REUTERS

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина куни кеча саралаш босқичида 13.266 балл тўплаб, иккинчи натижа билан финалчилар қаторидан жой олганди. 

Боку шаҳрида ўтаётган бугунги финал баҳсларида Оксана Чусовитина таяниб сакраш йўналишида 13.516 балл тўплаб, олтин медални қўлга киритди.

Жаҳон кубоги. Боку, Озарбойжон.
Аёллар, таяниб сакраш.
1. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) — 13,516
2. Тея Белак (Словения) — 13,366
3. Тьяса Кисселеф (Словения) — 13,283
4. Грета Майер (Венгрия) — 13,266
5. Саманта Протистха (Ҳиндистон) — 12,766.

Маълумот учун, Чусовитина саккиз карра Олимпиада иштирокчиси саналади. У 1992 йилда Барселонада Бирлашган жамоа таркибида жамоавий мусобақада олтин медални қўлга киритган, 2008 йилги Пекин Олимпиадасида Германия терма жамоаси таркибида кумуш медалга эга чиққан.

49 ёшли афсонавий спортчи ўтган йили октябр ойида 2028 йилги Лос-Анжелес олимпиадасида иштирок этмоқчи эканини маълум қилганди. У жароҳати сабаб Париждаги ўйинларда иштирок эта олмади.

Мавзуга оид