Жамият | 19:00 / 07.03.2025
5312
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Байрамлар учун ажойиб совға - бу абадий эсда қоладиган саёҳат!

Саудия Арабистони — ҳар қандай дидга мос келувчи турни танлашингиз мумкин бўлган янги йўналишдир.

Фото: Saudi Welcome Arabia

Нафис дам олишни севувчилар учун: Rixos Obhur Jeddah.

Агар сизнинг идеал дам олишингиз - ҳашаматли меҳмонхоналар, пляжлар ва спа-муолажаларни ўз ичига олса, Rixos Obhur Jeddah идеал танловдир. Бу Қизил денгиз соҳилидаги беш юлдузли курорт: океаннинг панорамик манзарасига эга кенг виллалар, оқ қумли хусусий пляж, юқори тоифадаги ресторанлар ва СПА маркази.

Бу ерда сиз сув манзараси кўриниб турадиган терассада эрталабки қаҳва ичишингиз ёки гўзал қирғоқ бўйлаб сайр қилишингиз мумкин.

Круизни орзу қилганлар учун: Ароя

Саудия Арабистонидаги биринчи круиз лайнери Ароя бортида ўзингизни романтик филм қаҳрамони каби ҳис қилишингиз мумкин. Бу ерда панорама кўринишга эга люкс тоифадаги каюталар, очиқ ҳовузлар ва қуёшли терассалар, кечки шоулар, жонли мусиқа ва жаҳон саҳналари билан баҳраманд бўласиз.

Ушбу круиз - 8 мартни мутлақ релакс муҳитида дам олиш ва нафис хизмат муҳитида нишонлашнинг зўр вариантидир.

Саргузашт изловчилар учун: Фарасан ороллари

Дам олиш ва ҳаяжонли кашфиётни бирлаштиришни яхши кўрадиганлар учун Фарасан ороллари ҳақиқий жаннатдир. Қизил денгиздаги бу архипелаг ўзининг ажойиб табиати ва шноркелинг ҳамда дайвинг учун идеал бўлган тиниқ суви билан машҳур. Маржон рифларини ўрганиш, денгиз жониворларининг ноёб турлари билан танишиш, анъанавий араб қайиғида сайр қилиш, мўъжизавий қуёш ботишини томоша қилиш - барча нарсани унутиб, ҳар лаҳзадан завқланиш учун яна нима керак?

Тарихга қизиқувчилар учун: Қадимги Дирия

Саудия Арабистонининг ўтмишига шўнғиш, унинг атмосфераси ва ҳис қилиш учун Саудия Арабистонининг тарихий пойтахти Дирияга ташриф буюришингиз керак.

У ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган қадимий Ат-Турайф шаҳрининг мафтункор кўчалари, ўзига хос кафе ва ҳунармандчилик дўконлари билан ташриф буюрувчиларни қувонтиради. Кечки сайрларда эса ранг-баранг шоуларни томоша қилишингиз мумкин.

Саудия Арабистони таассуротлар дабдабаси, тарихнинг жозибаси ва денгиз сеҳридир. Идеал маршрутни танланг ва яқинларингизга улар қайта-қайта эслашни хоҳлайдиган саёҳатни тақдим этинг. Бу март ўзгача бўлсин!

Телефон: +998 78 120 88 08

Сайт | Instagram

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид