Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ирландия Киевга махсус топшириқли кучларни юбориши мумкин
Ирландия ҳукумати Ирландия расмийларини ҳимоя қилиш учун Киевга ҳарбийлар юборишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

Фото: Irish Defence Forces
Ирландия ҳукумати хавфсизлик вазифаларини бажариш учун махсус кучларни хорижга жўнатишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда 5 март, чоршанба куни Irish Independent ва The Irish Times нашри хабар берди. Ирландия Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, қонунчиликдаги ўзгаришлар «айниқса Ирландия фуқароларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, элчихоналаримизни ҳимоя қилиш ва чет элдаги ҳимоя вазифаларини бажариш учун муҳим».
Киевдаги Ирландия элчихонаси хусусий компания томонидан қўриқланади
The Irish Times таъкидлаганидек, Ирландия мудофаа кучлари таркибидаги элита бўлинмаси бўлган Army Ranger Wing (ARW)аъзолари 2022 йилда Ирландия Киевда ўз элчихонасини Россиянинг мамлакатга кенг кўламли бостириб киришидан кейин қайта очганида, Ирландия расмийларини ҳимоя қилиш учун Украинага жўнатилиши керак эди.
Бироқ, Дублин ҳукумати Ирландия қонунчилигида хавфсизлик мақсадида хорижда Ирландия қўшинларини жойлаштиришга рухсат берувчи махсус қоидалар йўқлигини билдирган юридик хулосани олди. Бу қонуний тўсиқ мамлакат Ташқи ишлар вазирлигини Ирландиянинг Украинадаги элчиси Тереза Хилли ва элчихонанинг бошқа ходимларини ҳимоя қилиш учун хусусий хавфсизлик компаниясини ёллашга мажбур бўлишига олиб келди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
-
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
-
Уйда ўтириб ҳам пул топиш мумкин: имкониятлар кўп, фақат хоҳиш керак
Жамият | 11:09
-
Ветнамда ичида сайёҳлар бўлган яхта ағдарилиб кетди
Жаҳон | 09:39
Мавзуга оид

11:41 / 09.07.2025
Луцк ва Киев вилояти дронлар ҳужумига учради

13:17 / 28.06.2025
Полша президенти Дуда Киевга келди

13:00 / 17.06.2025
Россия Киевга дрон ва ракеталар билан вайронкор ҳужум амалга оширди

08:58 / 17.06.2025