Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7–8 март кунлари ёмғир ва шамол кутилмоқда
7 март куни ва 8 мартга ўтар кечаси Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади, шамол тезлиги 17−22 метр/сониягача кучайиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +7…+10 даражагача пасаяди.

Фото: Kun.uz
6 март куни шимол ва чўл зонасида, 7–8 март кунлари Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида шамол тезлиги 17–22 метр/сониягача кучайиши кутилмоқда, деб хабар беради «Ўзгидромет». Навоий ва Жиззах вилоятларининг айрим туманларида шамол тезлиги 25–30 метр/сониягача кучайиши мумкин.
7 март ва 8 мартга ўтар кечаси бутун мамлакат бўйлаб ёмғир ёғади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлади.
Ҳарорат кундузи +7…+10 даражагача пасаяди.
Бундан олдинроқ 6–11 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент ва Наманган вилояти ҳудудларида қор кўчиш хавфи ҳақида эълон қилинганди.
6 март куни учун об-ҳаво маълумоти:
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1...+3 даража, кундузи +15...+17 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +5...+10 даража; Устюртда кечаси –8...–13 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +15...+20 даража; Навоий вилояти шимолида +5...+10 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +1...+6 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –2...–7 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Veolia Energy Tashkent иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовларини тўхтатди
Ўзбекистон | 19:07
-
Россияда оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
Жамият | 19:01
-
Япония билан ҳамкорликда амалга оширилаётган таълим: Тошкент Кимё университети янги босқичда
Жамият | 19:00
-
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади
Ўзбекистон | 18:33
Мавзуга оид

13:18 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

15:03 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет

12:31 / 07.07.2025
Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин пасайиши кутилмоқда

14:41 / 04.07.2025