Спорт | 23:19 / 04.03.2025
8825
2 дақиқада ўқилади

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» нимчоракфинал дастлабки ўйинида «Ал Ҳилол»ни мағлуб этди

Элит Осиё Чемпионлар лигаси нимчоракфинал биринчи ўйини доирасида «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни Тошкентда мағлуб этишга эришди.

Португалиялик Педро Морейра мураббийлигидаги «Пахтакор» «Жар» стадионидаги ўйинда Саудия Арабистони чемпионидан устун келди. 29-дақиқада Риаскоснинг узатмасидан кейин Фламарионнинг голи пойтахтликларга жавоб ўйини олдидан муҳим ғалабани келтирди – 1:0.

Қайд этиш жоиз, Тошкент клуби ўз тарихида илк бор Ар-Риёд жамоасини мағлуб этишга эришди. «Ал Ҳилол» жорий мавсум ОЧЛда илк мағлубиятни тан олди.

Жавоб баҳси 11 март куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади.

Элит ОЧЛ. 1/8 финал. Биринчи ўйин

«Пахтакор» — «Ал Ҳилол» - 1:0
Ҳакамлар: Ма Нинг, Жу Фей, Жан Чен (Хитой), Насрулло Кабиров (Тожикистон).
Гол: Фламарион, 29.

«Пахтакор»: 19.Жонатан Луиз, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Диёр Холматов (45.Резан Башар, 80), 17.Достонбек Ҳамдамов (30.Отабек Жўрақўзиев, 80), 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 47.Жонатан Лукка, 50.Фламарион, 94.Брайан Риаскос (37.Игорь Сергеев, 55).

Захира: 1.Никита Шевченко, 12.Владимир Назаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 9.Иброҳим Ибрагимов, 15.Диёр Ортиқбоев, 44.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов, 99.Улуғбек Ҳошимов. 

«Ал Ҳилол»: 37.Яссин Буну, 3.Калиду Кулибали, 4.Ҳалфан Ад-Довсари, 5.Али Ал Булайҳи (28.Муҳаммад Канноъ, 39), 8.Рубен Невеш, 11.Маркос Алмейда, 16.Носир Ад-Довсари, 22.Сергей Милинкович-Савич (99.Абдуллоҳ Ал Ҳамиддан, 76), 27.Кайо (24.Мотеб Ал Ҳарби, 61), 29.Салим Ад-Довсари, 77.Малком.

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Азмиддинов (34), Абдулла Абдуллаев (78), Калиду Кулибали (83).

Мавзуга оид