Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ва Ҳамас гаровга олинган 4 кишининг жасадини қайтаришга келишиб олди
Исроил расмийси томонлар бир вақтнинг ўзида 602 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиш билан бирга тўрт нафар гаровга олинган шахснинг жасадини топширишга келишиб олгани ҳақидаги Ҳамас хабарини тасдиқлади.

Фото: Reuters
Исроил ва Ҳамас ҳаракати Исроил томонига гаровга олинган яна тўрт кишининг жасадини топшириш ва бир вақтнинг ўзида 602 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилишга келишиб олди. Бу ҳақда 25 феврал, сешанба куни Ҳамас гуруҳи хабар берди. Шу куни исроиллик исмини ошкор этилмаган амалдор The Times of Israel интернет нашри билан суҳбатда маълумотни тасдиқлади.
Нашр манбасининг таъкидлашича, гаровга олинганларнинг жасадларини топшириш 26 феврал куни Миср воситачилигида амалга оширилади.
Фаластинлик маҳбусларни озод қилиш кечиктирилган
Аввалроқ, 23 феврал куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасида 22 февралга белгиланган 600 дан ортиқ фаластинлик маҳбусни озод қилиш, Ҳамас гуруҳи исроилликларни гаровга олганларни топшириш чоғида ўтказаётган «таҳқирлаш маросимларини» тўхтатмагунча кечиктирилишини маълум қилганди.
22 феврал куни Ҳамас яна олти нафар исроиллик гаровга олинганларни озод қилди ва ўз томонида келишувнинг биринчи босқичи якунланганини эълон қилди. Исроил шу куни 602 фаластинлик маҳбусни қамоқдан озод қилиши керак эди. Кечқурун Ҳамас уларни озод қилиш кечикаётгани ҳақида хабар бериб, Исроилни ўт очишни тўхтатиш келишувини «қўпол равишда бузганликда» айблади.
2 мартга қадар давом этадиган биринчи босқич доирасида жами 25 нафар исроиллик озод этилиши, саккиз нафарининг жасади топширилиши керак.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Ўзбекистонда "Энг намунали "яшил" туризм объекти" танлови ўтказилади
Ўзбекистон | 13:58
-
Қуролларини топширган курдлар, Boeing ҳалокати юзасидан дастлабки ҳисобот ва ягона авиаташувчисидан айрилаётган Россия – кун дайжести
Жаҳон | 13:30
-
Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакети Словакияга боғлиқ бўлиб қолмоқда
Жаҳон | 13:06
Мавзуга оид

23:05 / 11.07.2025
Исроил армияси ҲАМАСнинг олти нафар қўмондони ўлдирилганини маълум қилди

12:46 / 10.07.2025
АҚШ Исроилнинг асосий танқидчиси — Франческа Албанезени санкциялар рўйхатига киритди

21:27 / 09.07.2025
Нега баъзи демократиялар агрессив?

13:05 / 09.07.2025