Blue Origin капсуласи космосга туристик парвозни муваффақиятли амалга оширди
Бортида олти нафар иштирокчи бўлган капсула суборбитал маконга 10-12 дақиқа амалга оширган қисқа парвозидан кейин ерга қўнди.

Фото: Blue Origin
Blue Origin компанияси NS-30 миссияси доирасида космосга ўзининг 10-туристик парвозини муваффақиятли амалга оширди.
Қайд этилишича, бу кўп поғонали тезлаштиргич ва йўловчилар учун мўлжалланган капсуладан иборат New Shepard ракетасининг 30-маротаба учирилиши ҳисобланади.
Бортида олти нафар иштирокчи бўлган капсула суборбитал маконга 10-12 дақиқа амалга оширган қисқа парвозидан кейин ерга муваффақиятли қўнган. Парвоз давомида иштирокчилар бир неча дақиқа вазнсизлик ҳолатида бўлган ва Ерни космос фонида кузатишган.
Йўловчилар орасида New Shepard’да иккинчи парвозини амалга оширган тадбиркор Лейн Бесс, телебошловчи Хесус Калеха, физик ва тадбиркор Элейн Чия Хайд, репродуктив эндокринолог Ричард Скотт ва хеж-фонд ҳамкори Тушар Шаҳ ҳам бўлган. Экипажнинг олтинчи аъзо ким экани номаълум.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил июл ойида миллиардер Жефф Безос шахсан Blue Origin компаниясининг New Shepard ракетасида коинотга учганди. Ўшанда у билан бирга бортда унинг акаси Марк, 82 ёшли учувчи Уолли Фанк ва 18 ёшли нидерландиялик Оливер Дэмен бўлган.
Мавзуга оид

23:29 / 09.01.2025
SpaceX илк бор Starship’ни бортига сунъий йўлдошлар ортилган ҳолда космосга учиради

17:33 / 03.01.2025
Кениядаги қишлоққа осмондан ярим тонналик металл ҳалқа қулаб тушди

22:10 / 19.11.2024
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди

12:30 / 01.10.2024