Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ўқувчи таълимига қандай таъсир қилади?
МҲТИ тадқиқотига кўра, ижтимоий-иқтисодий ҳолати яхшироқ бўлган оилаларнинг фарзандлари камбағал оилаларнинг фарзандларига нисбатан ўқиш, математика ва табиий фанлардан яхшироқ натижа кўрсатган. Уйга вазифаларнинг бажариб келинишига ҳам ушбу омил таъсири бўлган.

Фото: Kun.uz
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати мазкур оила фарзандларининг академик натижаларига қандай таъсир қилишини ўрганди.
Тадқиқотда Ўзбекистонда PISA-2022 сўрови орқали олинган натижалардан фойдаланилган. Сўров мамлакатнинг турли ҳудудлари бўйича 15 ёшли ўқувчиларнинг жавобларини мужассам этган бўлиб, унинг асосида яратилган маълумотлар базаси 202 та мактаб ва 7293 нафар ўқувчини қамраб олади.
МҲТИ мутахассислари тадқиқот давомида қуйидаги натижаларни олди:
1. Уй-хўжаликлари оиланинг ижтимоий-иқтисодий келиб чиқишига қараб ўсиш тартибида гуруҳланганда, юқори ўнликда жойлашган оилаларнинг фарзандлари қуйи ўнликдаги оилаларнинг фарзандларига нисбатан математика фанидан 43,7 балл, ўқиш фанидан 39,8 балл ва табиий фанлардан 36,7 балл юқори натижа кўрсатган.
Репест модули асосида қилинган тадқиқот натижаларига кўра, ижтимоий-иқтисодий ҳолат индексининг 1 бирликка яхшиланиши балларни математика фанидан 9,5 баллга, ўқиш фанидан 9,2 баллга ва табиий фанлардан 7,9 баллга яхшилайди.
2. Уй вазифаларини бажармайдиган ўқувчилар ижтимоий-иқтисодий келиб чиқишига кўра, қуйи ўнликдаги оилалар фарзандларининг 6,7 фоизини, юқори ўнликдаги оилалар фарзандларининг эса 3,3 фоизини ташкил этган.
Ўқув ҳафтаси давомида ҳақ эвазига меҳнат қиладиган 15 ёшли ўқувчилар ижтимоий-иқтисодий келиб чиқишига кўра, қуйи ўнликда жойлашган оилалар фарзандларининг тахминан ҳар уч нафаридан бирини, юқори ўнликда жойлашган оилалар фарзандларининг эса ҳар тўрт нафаридан бирини ташкил этади.
Таҳлил натижаларига кўра, ўқувчиларнинг уй вазифаларини бажармаслиги PISA тест синови натижаларини ўртача 16 баллга, ҳақ эвазига меҳнат қилиш эса 37 баллга камайтиради.
3. Ўқув ҳафтаси давомида дарсдан аввал нонушта қилмайдиган ўқувчилар ижтимоий-иқтисодий келиб чиқишига кўра қуйи ўнликда жойлашган оилалар фарзандларининг 13,6 фоизини, юқори ўнликда жойлашган оилалар фарзандларининг эса 9,5 фоизини ташкил этади.
Таҳлил давомида ўқувчиларнинг дарсдан олдин нонушта қилмаслиги PISA тест синови натижаларини ўртача 20 баллга камайтириши аниқланди. Нонушта қилмаслик кўпроқ камбағал оилаларнинг фарзандларига таъсир қилади ва улар нонушта қилмайдиган юқори даромадли оилаларнинг фарзандларига нисбатан 34 балл камроқ олади.
МҲТИ таклифлари:
Давлат таълим қонунчилигида мақсадли кўрсаткичларни халқаро тест синовлари натижалари орқали аниқ ҳамда бир вақтнинг ўзида гуруҳлар кесимида (юқори-қуйи даромадли оила фарзандлари, шаҳар-қишлоқ ва ҳоказо) белгилаш лозим. Барча учун умумий бўлган кўрсаткичлар маълум бир гуруҳнинг юқори натижаси ҳисобига шаклланади ва ўртача қиймат ошиши таълимдаги тафовутнинг ошишига олиб келади.
МҲТИ мутахассисларининг тадқиқоти Ўзбекистонда мактаблардаги бепул тушлик давоматни 8 фоизга оширишини кўрсатганди. Ушбу далил ва юқоридаги таҳлил натижаларини инобатга олган ҳолда, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар яшайдиган ҳудудлардаги мактабларда синов тариқасида бепул тушлик ҳамда нонушта бериш тизимини жорий этиш ҳамда уларнинг самарадорлигини аниқлаш лозим.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия ва Киев музокаралар раундидан сўнг дрон ҳужумлари билан алмашди
Жаҳон | 11:47
-
Ўлимлар, иқтисодий йўқотиш ва катта харажатлар – аномал об-ҳаво Марказий Осиёга жиддий хавф солмоқда
Ўзбекистон | 11:40
-
Жанг майдони – синов майдони: Киев қуролларни урушда синаб кўришга чақирмоқда
Жаҳон | 11:26
-
Ўзбекистонлик ҳамширалар Британияга ишга жалб этилиши мумкин
Ўзбекистон | 11:19
Мавзуга оид

20:45 / 23.07.2025
Ҳиндистон талабаларга Ўзбекистондаги тиббий олийгоҳда ўқимасликни тавсия қилди

13:07 / 23.07.2025
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ходимларига ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади

07:41 / 21.07.2025
Ўзбекистон ва Полша кадрлар тайёрлашни кенгайтиради

14:14 / 18.07.2025