Андрей Сибига: Ҳеч ким Украинани таслим бўлишга мажбурлай олмайди
Вазирнинг таъкидлашича, Украина халқи ва президент Володимир Зеленский Путин босимига бўйсунишдан бош тортди.

Фото: Alina Smutko / Reuters
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибиганинг айтишича, ҳеч ким Украинани таслим бўлишга мажбурлай олмайди.
Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Х ижтимоий тармоғида ёзди.
Унинг сўзларига кўра, Украина замонавий Европа тарихидаги энг даҳшатли ҳарбий ҳужумни ва уч йиллик умумий урушни бошдан кечирди.
Вазирнинг таъкидлашича, Украина халқи ва президент Володимир Зеленский Путин (Россия президенти Владимир Путин) босимига бўйсунишдан бош тортди.
«Ҳеч ким Украинани таслим бўлишга мажбурлай олмайди. Биз мавжуд бўлиш ҳуқуқимизни ҳимоя қиламиз», деди Андрей Сибига.
Мавзуга оид

22:08 / 16.03.2025
Зеленский Украина Қуролли кучлари Бош штаб бошлиғини алмаштирди

21:59 / 15.03.2025
Зеленский Курск областида жанглар давом этаётганини айтди

15:27 / 15.03.2025
Германиянинг Украинага ёрдами 3 миллиард еврога оширилади

13:12 / 15.03.2025