Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқароларга янги турдаги молиявий ёрдамлар жорий этилади
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун янги турдаги молиявий ёрдамлар жорий этилади.

Фото: Kun.uz
“Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги янги турдаги молиявий ёрдамлар жорий этилади:
- озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга улар томонидан тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳалар амалга оширилиши учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача миқдордаги субсидиялар;
- ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлган ишсиз фуқароларни ёки камбағал оилалар аъзоларини касаначи сифатида ишга олган тадбиркорларга уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун ҳар бир жалб қилинган касаначи учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдордаги 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;
- камбағал оила аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга БҲМнинг 50 бараваригача миқдордаги 6 ойдан 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;
- камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил қилиш учун деҳқон хўжаликларига сув қудуқларини бурғилаш, насос агрегатларини сотиб олиш, томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ва электр тармоқларини тортиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан БҲМнинг 200 бараваригача миқдордаги 5 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;
- маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, ўз тажрибасини 10 тагача камбағал оилаларга ўргатган ва уларга доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашган тадбиркорларга ҳар бир камбағал оила учун БҲМнинг 3 баравари, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача миқдордаги грантлар.
Тавсия этамиз
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Океан бўйидаги ҳаёт умр кўриш давомийлигини узайтириши мумкин
Соғлом ҳаёт | 22:12
-
Чорвоқдаги курорт талаблари, Сурхондарёдаги ёнғин ва QR кодли қурилиш объектлари – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:02
-
Саксовулфурушларни таъқиб қилиб, ҳужумга учраган инспекторлар тақдирланди
Ўзбекистон | 21:55
-
Бангладешда собиқ бош вазир Шайх Ҳасина устидан сиртдан суд бошланди
Жаҳон | 21:32
Мавзуга оид

13:26 / 22.07.2025
Россияда қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

17:02 / 14.07.2025
Фақат ойликка яшаб, бой бўлиш мумкинми? Асосий қадам – бюджет юритиш

18:41 / 29.05.2025
Самарқандда 15 давлат Марказий банклари раҳбарлари молиявий инклюзивлик ва “яшил молия” бўйича мулоқот ўтказди

15:06 / 01.05.2025