Исроил ҲАМАСнинг Ливандаги қўмондонини йўқ қилди
ҲАМАС ҳаракати қўмондонларидан бири бўлган Муҳаммад Шаҳин Исроил армияси томонидан берилган авиазарбалар оқибатида ўлдирилди.

Фото: The Jerusalem Post
Исроил армияси ҲАМАС ҳаракатининг тезкор департаменти бошлиғи Муҳаммад Шаҳин ўлдирилганини маълум қилди. У Ливан жанубидаги Сайда шаҳрига берилган авиазарба оқибатида йўқ қилинган.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) матбуот хизматининг маълум қилишича, Муҳаммад Шаҳин жанговар ҳаракатларда Ливан томонидан уюштирилган ракета зарбаларини бошқарган ва «ҲАМАСнинг муҳим хабарчиси» бўлган.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Муҳаммад Шаҳин ўлдирилганини тасдиқлади. У ҳаракатнинг «юқори лавозимларини» эгаллаган, аммо бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.
Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Исроил армияси «ҲАМАСнинг асосий қисмини» йўқ қилишга муваффақ бўлгани, аммо ЦАҲАЛнинг иши ҳали якунланмаганини маълум қилганди. Унинг айтишича, Исроил «ҲАМАСнинг ҳарбий ва сиёсий потенциалини йўқ қилади».
Исроил ва Фаластин ҳаракати ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганига қарамай, Исроил анклав ташқарисдаги ҲАМАС аъзоларига ҳужум қилишни давом этмоқда. Хусусан, 27 январ куни Исроил Қуролли кучлари ҲАМАСнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги дала командири ўлдирилганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, январ бошларида Исроил Ғазо сектори бўйлаб йўллаган авиазарбалар оқибатида ҲАМАС ташкил этган полиция бошлиғи Маҳмуд Салоҳ ҳамда унинг ўринбосари Ҳусам Шоҳвон ҳалок бўлган эди.
Мавзуга оид

12:25 / 10.03.2025
Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

21:58 / 09.03.2025
Исроил Ғазо бўйича музокараларни давом эттириш учун Доҳага делегация юборади

18:20 / 07.03.2025
ҲАМАС Исроил ҳарбий ҳаракатлар бошласа, гаровга олинганларни ўлдириш билан таҳдид қилди

22:42 / 06.03.2025