Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Der Spiegel: Бербок ярим йил Навалнийнинг алмашинувини блоклаган
Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Алексей Навалнийни ёлланма қотил Вадим Красиковга алмаштиришни олти ойга тўсиб қўйган, деб ёзади Der Spiegel. Алмашинувни тайёрлашда Ҳиллари Клинтон, Жон Керри ва Роман Абрамович иштирок этган.

Фото: GINTS IVUSKANS/AFP/Getty Images
Германия ва АҚШ расмийлари Алексей Навалнийни ёлланма қотил Вадим Красиковга алмаштиришни режалаштирган эди, бироқ Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг норозилиги туфайли келишув узоқ муддатга кечиктирилди. Бу ҳақда Der Spiegel журнали 16 феврал, якшанба куни мухолифат етакчиси вафотининг бир йиллиги муносабати билан чоп этилган суриштирувда ёзган.
Бербок Навалнийнинг алмашинувини секинлаштирди
Журналга кўра, Навалнийни чеченистонликни ўлдирганликда айбланиб, Германияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Красиковга алмаштириш ғояси илк бор 2022 йил ёзи бошида пайдо бўлган. Америкаликларни Россия қамоқларидан озод қилмоқчи бўлган Қўшма Штатлар деярли дарҳол алмашинув лойиҳасига қўшилди. Бир неча маҳбуслар, жумладан Навалний иштирокидаги кенг кўламли алмашинув ғояси Ҳиллари Клинтон томонидан илгари сурилган. Унга собиқ давлат котиби Жон Керри ёрдам берди.
2023 йилнинг апрелида мухолифат етакчисининг рафиқаси Юлия Навалная ва сиёсатчининг ҳамкори Мария Певчих Берлинда Бербок билан учрашган эди. Der Spiegel нашрининг ёзишича, у Навалнийни Красиковга алмаштириш мақсадга мувофиқлигига шубҳа билдирган ва «халқаро ҳуқуқдаги қонунийлик принципи»ни келтириб ўтган. Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Красиковнинг озод этилиши Европада янги сиёсий қотилликларга йўл очишидан хавотирда эди. Шунингдек, у Навалний озодликка чиққанидан кейин Россияга қайтиб кетадими ёки йўқми, шуни сўраган. Хотини салбий жавоб берган.
Вашингтонда Бербок алмашинувни қўллаб-қувватлагани ва канцлер Олаф Шолц бу жараённи кечиктириб турганига ишонишган. «Америкаликлар адашди. Навалнийнинг ишини айнан Бербок секинлаштирди», — дея таъкидлайди Der Spiegel.
Тавсия этамиз
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ҲАМАС Фаластин давлати тузилмагунича қуролни ташламаслигини маълум қилди
Жаҳон | 01:19
-
БМТ бош котиби Туркманистонга келди
Жаҳон | 01:00
-
Арманистон собиқ бош вазири Женнифер Лопес концертига қилинган харажатларни конституцияга зид деб атади
Жаҳон | 00:46
-
Ҳиндистон АҚШ божларига қарши жавоб тайёрлаётгани ҳақидаги хабар ёлғонлигини билдирди
Жаҳон | 00:30
Мавзуга оид

09:17 / 31.07.2025
Россияда журналист аёл 12 йилга қамалди

21:46 / 02.06.2025
Анналена Бербок БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси раиси этиб сайланди

11:54 / 02.04.2025
Бербок: Германия ҳукумати «Шимолий оқим-2» қайта ишга туширилишига қарши

09:25 / 02.04.2025