Танзила Норбоева Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди
12 феврал куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар билан учрашди.

Фото: Senat.uz
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Евро Иттифоқига аъзо давлатлар ўртасидаги стратегик муносабатлар янги босқичга кўтарилгани эътироф этилди.
ЕИнинг GSP+ тизими доирасида савдо, иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, инновация соҳаларидаги ҳамкорлик лойиҳаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакатда инсон ҳуқуқларини, гендер тенгликни таъминлашга ҳамда фуқаролик институтлари имкониятларидан кенгроқ фойдаланишга қаратилган ишлар алоҳида қайд этилиб, бу борада ривожланган давлатларнинг тажрибаларини ўрганиш юзасидан фикр алмашилди.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан парламентлараро муносабатларни кучайтириш ҳамда қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини такомиллаштиришга оид ҳамкорлик дастурларини йўлга қуйишга келишиб олинди.
Мавзуга оид

21:08
Муаммо Европанинг ичкарисида: иттифоқ ўз иқтисодиётига ўзи тўсиқлар қўйиб олган

19:53
Европа нимадан қўрқмоқда: минтақа ўзини ҳимоя қила оладими?

16:11
Европа Иттифоқи комиссари Йозеф Сикела Ўзбекистонга келади

20:37 / 10.03.2025