Озодбек Назарбеков – Бобур образида
Андижонда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ташаббуси билан Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб ролик суратга олинди.
Роликда Озодбек Назарбеков, Аваз Охун, Ҳасанбой Дўсматов каби таниқли андижонликлар Бобур образини ўйнаган. Филмнинг сценарий муаллифи – журналист Элмурод Эрматов, постановкачи режиссёр – Ғайрат Аҳмедов.
Сиз бу видеоасар орқали қадим ва бугунги Андижон, гўзал Ҳиндистон сари сайр қиласиз. Андижонда таваллуд топган шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур образини айнан андижонлик машҳурлар ўзига хос талқинда ижро этишган. Видеоасар сизни замонавий ва қадим Андижон, Ҳиндистон сари сайр эттиради.
Реклама ҳуқуқи асосида