Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин
Ўзбекистонда энди маҳкумлар 1 та китоб ўқиш орқали ўтаётган жазо муддатини 3 кунга қисқартириши мумкин бўлади. Бунинг учун маҳкум ўқиган китоби бўйича имтиҳон топшириши керак. Тегишли қонун депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Фото: Қонунчилик палатаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, қонунчиликка хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, маҳкумларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини, инсонга, жамиятга, меҳнатга, жамият турмуши қоидалари ва анъаналарига ҳурмат муносабатини рағбатлантиришга қаратилган нормаларни киритиш зарурати юзага келмоқда.
Ушбу лойиҳа билан Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74–1-модда киритилмоқда. Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, ушбу кодекснинг 73, 74-моддалари асосида эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш масаласини ҳал этиш вақтида инобатга олиниши белгиланяпти.
Бундан ташқари, ўзини ўзи тарбиялаш йўли билан тузалиш йўлига ўтганлигини тасдиқловчи ҳаракатларни бажариши муносабати билан жазо муддатини қисқартиришни процессуал тартиблари ҳамда зарур бўлган адабиётлар билан таъминлашни белгилаш бўйича Жиноят-процессуал кодекси 536–1-моддаси, Жиноят-ижроия кодекси 80–1-моддаси билан тўлдириш назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги 49 та жазони ижро этиш муассасаларининг барчасида кутубхоналар мавжуд бўлиб, уларда 230 мингдан ортиқ китоб, жумладан, 44,7 мингдан ортиқ хорижий китоблар, Брайл алифбосида ёзилган 209 та китоб тўпланган.
ЎзМТДП фракцияси аъзоси Баҳодир Маматхонов ЎзАга берган интервюсида айтишича, бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланяпти. Маҳкумлар ўқийдиган адабиётлар рўйхати Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади. Бу каби чоралар маҳкумларнинг ахлоқан тузалиш йўлига ўтишига хизмат қилиши таъкидланган.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украин дронлари ҳужуми сабаб Москва осмони тўлиқ ёпилди
Жаҳон | 16:34
-
Тошкентда 64-сонли автобус ёниб кетди
Ўзбекистон | 15:32
-
Камчаткада 7,2 магнитудали зилзила рўй берди
Жаҳон | 14:53
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
Мавзуга оид

10:38 / 29.09.2024
«Барча эришганларимиз китоб ортидан» – китоб ўқиб Spark ютган ёш оила

14:44 / 20.06.2024
Болалар адабиёти – муаммо нимада?

17:35 / 27.04.2024
«Cobalt’ни турмуш ўртоғимга совға қилдим» – китобхонлик танловида ютган ёш она ҳикояси

10:28 / 29.11.2023