1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхоналар аниқланди
Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги иккита новвойхонада жами 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди.

Фото: Бош прокуратура
Бош прокуратура маълум қилишича, тумандаги “Э.Л” хусусий корхонаси раҳбари Ш.Л. ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Тойлоқ туман бўлими ходими Д.Ю. олдиндан тил бириктириб, корхонага қарашли новвойхонани тармоққа ўзбошимчалик билан улаган. Натижада 760 млн сўмлик табиий газ талон-торож қилинган.
“С.Ш” оилавий корхонаси раҳбари М.Ҳ. корхонага қарашли новвойхонани газ тармоғига ноқонуний тарзда улаши оқибатида 767 млн сўмлик табиий газни ўғрилик йўли билан талон-торож қилган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик жуда кўп миқдорда) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, Ш.Л., Д.Ю. ва М.Ҳ. процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид

09:32 / 05.03.2025
Самарқандда новвойхона 820 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди

09:02 / 05.03.2025
Қарийб ярим млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

08:57 / 24.02.2025
616 млн сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш шохобчаси аниқланди

14:14 / 22.02.2025