Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ифлосланган ҳаводан нафас олишнинг яна бир хавфли томони аниқланди
Зарарли моддалар онгни хиралаштириб, кундалик вазифаларни бажаришни қийинлаштиради. Бунинг учун ифлос ҳаводан қисқа муддат нафас олиш етарли.

Фото: Kun.uz
Бирмингем ва Манчестер университетлари ўтказган янги тадқиқотдан маълум бўлишича, таркибида қаттиқ заррачалар (PM) миқдори юқори бўлган ҳаводан қисқа вақт нафас олиш ҳам одамларнинг диққатини жамлаш ва эмоцияларни тушуниш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. Бу эса ҳатто дўконга бориш каби кундалик ишларни қийинлаштириши мумкин, деб ёзмоқда MedicalXpress.
Тажриба иштирокчилари шам тутунига ўхшаш ифлослантирувчи моддаларнинг юқори концентрацияси таъсирида бўлди. Улар ифлосланган ҳаводан нафас олишдан олдин ва нафас олганидан тўрт соат ўтгач когнитив тестларни ечди. Тестлар ишчи хотира, танланган диққат, ҳиссиётларни аниқлаш қобилияти, психомотор тезлик ва диққатнинг барқарорлигини баҳолашга қаратилганди.
Маълум бўлишича, ҳавонинг ифлосланиши танланган диққат ва эмоцияларни аниқлаш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. Бунда иштирокчиларнинг нафас олиш усули (нормал ёки фақат оғиз орқали) аҳамиятсиз бўлган.
Тахминларга кўра, ҳаво ифлосланиши яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин, бу эса одамларнинг диққатини жамлаш ва эмоцияларни англаш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. Бироқ ишчи хотира зарар кўрмайди. Бу эса миянинг айрим функциялари ифлосланган муҳитга нисбатан чидамлироқ эканини англатади.
Когнитив функциялар бизга ҳар куни керак бўладиган кўплаб ақлий жараёнларни ўз ичига олади. Бу кўникмалар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ишлайди:
- Танланган диққат — қарорлар қабул қилиш ва мақсадларга эришишда ёрдам беради. Тасаввур қилинг: сиз супермаркетдасиз. Танлаб эътибор бериш туфайли керакли маҳсулотларга диққатингизни қарата оласиз, бу бошқа нарсаларга чалғимаслик ва кутилмаган харидлардан тийилишга ёрдам беради;
- Оператив хотира — маълумотларни вақтинчалик сақлайдиган жой. У бир вақтнинг ўзида бир нечта нарса ҳақида фикр юритиш ва эслаб қолиш керак бўлган вазифалар учун зарур. Усиз кунни режалаштириш ёки бир пайтнинг ўзида бир нечта одам билан мулоқот қилиш қийин бўларди.
- Ўзидаги ва атрофдагиларнинг эмоцияларини тушуниш қобилиятини қамраб олувчи ижтимоий-ҳиссий идрок ижтимоий мақбул хулқ-атворни шакллантиришга хизмат қилади.
Ҳаво ифлосланиши инсон саломатлиги учун асосий экологик хавф омили бўлиб, бевақт ўлим кўрсаткичларининг ошишига олиб келади. Унинг юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларига салбий таъсири чуқур ўрганилган, шунингдек, тарқоқ склероз, алцгеймер ва паркинсон касаллиги каби нейродегенератив касалликлар билан боғлиқлиги ҳам аниқланган.
Энг хавфли ифлослантирувчи модда PM2.5 ҳисобланади. 2015 йилда у билан боғлиқ 4,2 миллион ўлим қайд этилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти PM2.5 нинг кунлик концентрацияси 15 мкг/м3 дан, йиллик концентрациясини эса 5 мкг/м3 дан оширмасликни тавсия қилади.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

19:47 / 22.07.2025
Чорвоқда шаҳар қуриш: шошмашошарлик эмас, илмий хулосалар зарур

15:32 / 22.07.2025
Тошкент вилоятида табиатга қарийб 17 млрд сўм зарар етказилди

18:22 / 19.07.2025
Навоий шаҳрини заҳарли тутун қоплади. Одамлар нафас олиш имконсизлигини айтмоқда

16:55 / 19.07.2025