Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Павел Дуровнинг Франциядаги иши камида 1 йилдан кейин судга оширилади
Telegram жиноятчилар билан боғлиқ маълумотларни сўраб йўлланган мурожаатларга жавоб қайтармай келган. Прокуратурага кўра, Дуровнинг сукут сақлаши жиноятга шериклик билан тенг.

Фото: AP
Telegram асосчиси Павел Дуровга қарши Францияда очилган иш камида бир йилдан ёки ундан ҳам узоқроқ муддатдан кейин судга оширилади. Бу ҳақда француз прокуратурасининг вакили Майлис де Рек маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча бирор-бир тинчлик келишувини муҳокама қилишга эрта. Дуров иши бўйича Wired’да эълон қилинга катта материалда таъкидланишича, Telegram асосчиси «Францияда қолиб кетган», унинг мессенжери эса «ўзини алмаштириб бўлмайдиган инсон сифатида таништириб келган етакчиси қачон алмашишини» кутган ҳолда «муаллақ ҳолатда» турибди.
Де Рекнинг айтишича, унинг жамоаси Telegram жиноятчилар билан боғлиқ маълумотларни сўраб йўлланган мурожаатларга жавоб қайтармагани туфайли турли департаментлардаги терговлар тўхтаб қолганини тушуниб етгач, Дуровни ҳибсга олишга ордер берилган. Ҳуқуқ-тартибот органларининг фикрича, Дуровнинг сукут сақлаши жиноятга шериклик билан тенг.
Liberation нашри маълумотларга кўра, француз жандармериясининг ўзи 2013 йилдан 2024 йилга қадар Telegramʼга 2460 та юридик сўров юборган ва улар жавобсиз қолдирилган.
Telegramʼнинг ташқи ва ҳукумат билан алоқаларини бошқарган Юлия Конли платформада содир бўлган барча нарсалар учун масъулият Дуров зиммасига юкланишини «бемаънилик» дея ҳисоблашини айтди.
Telegram асосчиси Павел Дуров 2024 йил август ойи охирида Париж аэропортида ҳибсга олинган эди. У мессенжерни етарлича модерация қилмаганликда гумон этилмоқда. Жандармерия маълумотларига кўра, бу ва унинг ҳамкорлик қилишдан бош тортиши уни болалар порнографияси, фирибгарлик ва бошқа жиноятларни тарқатишда шерик қилади. Кейинроқ Дуров 5 миллион евро гаров ва ҳафтасига икки марта полиция бўлимига хабар бериш мажбурияти эвазига озод қилинди.
Жорий йилнинг январ ўрталарида Дуров франциялик терговчиларга фойдаланувчиларнинг мессенжер қоидаларига бўйсунишини мунтазам назорат қилиш жараёнини яхшилашга ваъда берганди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон фуқаролари Туркиянинг Мерсин вилоятида ишга жойлаштирилади
Жамият | 08:20
-
Путин ташкилотларни «экстремистик» деб тан олишни соддалаштирди
Жаҳон | 08:01
-
Писториус АҚШдан Patriot'ни алмаштириш бўйича мажбурият кутмоқда
Жаҳон | 07:40
-
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш тартиби ишлаб чиқилди
Ўзбекистон | 07:37
Мавзуга оид

13:47 / 18.07.2025
Павел Дуров Россияда Telegram офиси очилишини рад этди

21:42 / 14.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

19:42 / 12.07.2025
Дуров муваффақиятли компания ташкил қилишнинг асосий шартини айтди

20:36 / 28.06.2025