Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия ҳукумат қурилмаларида DeepSeek’дан фойдаланишни тақиқлади
Австралияда DeepSeek’нинг тақиқланиши Хитой технологияларига қўйилган чекловларнинг давоми бўлди. 2018 йилда мамлакат ўзининг 5G-инфратузилмасидан Huawei ва ZTE’ни чиқариб ташлаганди.

Фото: Bild
Австралия давлат ихтиёрида бўлган барча қурилмаларда Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллектидан фойдаланишга тақиқ жорий этди, деб хабар беради Bild. Шахсий гаджетлар учун ҳозирча чекловлар йўқ, аммо ҳукумат хавфсизликка жиддий таҳдидлардан огоҳлантирмоқда.
«Ҳукумат миллий хавфсизлик ва мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиш учун тез ва кескин ҳаракат қилмоқда», — дейди Австралия ички ишлар вазири Тони Бёрк.
DeepSeek — ChatGPT’нинг хитойча муқобили бўлиб, 2025 йил 10 январ куни тақдим этилганди. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, уларнинг технологияси ғарбдаги рақобатчиларидан қолишмайди, аммо улардан анча арзонга тушади. Аммо экспертларнинг огоҳлантиришича, фойдаланувчиларнинг барча маълумотлари Хитой серверларида сақланади.
Киберхавфсизлик бўйича австралиялик мутахассис Дана Маккейнинг таъкидлашича, тўпланган маълумотлардан нафақат жиноятларни тергов қилишда, балки иқтисодий жосусликда ҳам фойдаланиш мумкин.
Бундан ташқари, DeepSeek’да кучли цензура мавжуд. Масалан, у 1989 йилда Тянанмэн майдонида содир бўлган воқеалар, Си Жинпинг ёки Маданий инқилобга оид саволларга жавоб бермайди.
Австралияда DeepSeek’нинг тақиқланиши Хитой технологияларига қўйилган чекловларнинг давоми бўлди. 2018 йилда мамлакат ўзининг 5G-инфратузилмасидан Huawei ва ZTE’ни чиқариб ташлаган, 2023 йилда эса TikTok’ни потенциал таҳдид сифатида тан олган эди. Эндиликда АҚШ, Франция, Ирландия ва Жанубий Корея ҳам DeepSeek’дан фойдаланишни чеклаш чораларини кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ OpenAI дастурчи компанияси вакиллари DeepSeek сунъий интеллект компаниясини ўғриликда айблаганди. Техник мутахассисларга кўра, гап моделларни тайёрлаш учун зарур восита бўлган «дистиллаш» деб аталадиган восита ҳақида кетмоқда.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 10:53
-
Зеленский Шмихални Украина мудофаа вазири лавозимига таклиф қилди
Жаҳон | 10:21
-
“Ҳуқуқ саволлари дарсликдан тушмади” – абитуриентлар. Имтиҳоннинг биринчи куни қандай ўтди?
Ўзбекистон | 10:20
-
Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилинади
Ўзбекистон | 09:47
Мавзуга оид

07:47
Австралия Тайван учун уруш бошланган тақдирда ўзига ҳеч қандай мажбуриятни олмайди

23:51 / 14.07.2025
Австралияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди

19:14 / 14.07.2025
Австралияда 19 та давлат иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди

18:24 / 10.07.2025