Reuters: Путин ва Трамп Саудия Арабистони ёки БААда учрашиши мумкин
Сўнгги ҳафталарда россиялик юқори мартабали амалдорлар Саудия Арабистони ва БААга ташриф буюрган. АҚШ ва Россия президентлари шу икки давлатдан бирида учрашув ўтказиши мумкин.

Фото: Reuters
Россия Саудия Арабистони ва БААни Владимир Путин ҳамда Доналд Трампнинг эҳтимолий учрашуви ўтказиладиган жой сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги икки нафар россиялик манбасига таяниб хабар берди.
Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, сўнгги ҳафталарда россиялик юқори мартабали амалдорлар Саудия Арабистони ва БААга ташриф буюрган. Аммо манбалардан бирининг айтишича, ушбу ғояда «айрим қарама-қаршиликлар» мавжуд, чунки Саудия Арабистони ҳамда БАА АҚШ билан қалин ҳарбий ва хавфсизлик алоқаларини ўрнатган. Россия ва Украина ўртасида илк бор музокаралар ўтказилган Туркия бу сафар учрашув жойи сифатида кўриб чиқилмаяпти.
Reutersʼга кўра, Трамп лавозимга киришганидан кейин биринчи бўлиб Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салом билан қўнғироқлашган. Ўз навбатида Путин 2023 йилда Саудия Арабистони ва БААга ташриф буюриб, АҚШ ҳамда Россия ўртасида маҳбуслар алмашинувини ташкил этишдаги ёрдами учун Муҳаммад бин Салмонга миннатдорчилик билдирган эди.
Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ҳамда БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Украинадаги уруш давомида Россияга қарши санкцияларга қўшилмай келяпти. БАА Россия ва Украина ўртасидаги асирлар алмашинувида воситачи сифатида иштирок этган. Ҳар икки мамлакат етакчилари, шунингдек, Украина президенти Володимир Зеленский билан мунтазам алоқаларни қўллаб-қувватлаб келади.
Бундан ташқари, икки мамлакатнинг ҳеч бири Путинни ҳибсга олиш ордерини берган Халқаро жиноий суд аъзоси ҳисобланмайди.
Кремл ушбу хабарларга изоҳ беришдан бош тортган. Саудия Арабистони ва БАА ҳам мазкур масалага оид саволларга жавоб қайтармаган.
Январ ойида Трамп Саудия Арабистони ва ОПEК давлатларини нефт нархини пасайтиришга чақирган эди. «Улар бу ишни нима учун сайловгача қилишмаганига ҳайронман. Агар нархлар тушганида, Россиянинг Украинага қарши уруши тез якунланган бўларди», — деган Трамп.
3 феврал куни Трамп ўз маъмурияти Украина, Россия ва «турли томонлар» билан учрашув ҳамда музокараларни режалаштирганини айтди, бироқ бошқа тафсилотларни очиқламади. АҚШ президенти айнан қайси томонларни назарда тутагани номаълум. Икки кун олдин Трамп яна бир бор Вашингтон ва Москва ўртасида муҳокамалар кетаётганини таъкидлаганди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия ҳарбий базаларда самолётлар учун усти ёпиқ махсус жойлар қурмоқда
Жаҳон | 09:23
-
Қайси соҳада тижорат корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?
Иқтисодиёт | 09:03
-
Португалия Миллатлар лигаси финалида Испанияни мағлуб этди
Спорт | 08:41
-
Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатларга чиқмоқда?
Ўзбекистон | 08:20
Мавзуга оид

13:53 / 07.06.2025
2025 йилги Ҳаж мавсуми: 1,6 миллион зиёратчи ва оқимнинг камайиши сабаблари

10:04 / 06.06.2025
Халқаро қидирувга берилган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди

17:32 / 04.06.2025
Саудия Арабистонида Ҳаж қоидасини бузган 76 минг киши ҳибсга олинди

20:36 / 02.06.2025