Парижда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади
Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев Париж шаҳри мэри ўринбосари Арно Нгатча билан учрашув ўтказди.

Фото: Getty Images
Мэр ўринбосари Арно Нгатча икки мамлакат пойтахтлари Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва биродарлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда тегишли келишувни ишлаб чиқиш бўйича таклифни юқори баҳолади.
Шунингдек, Франция томони Париж шаҳрида шу йил май ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданияти кунлари тадбирларини юқори даражада ташкил этиш бўйича барча зарур ёрдам кўрсатилишини тасдиқлади.
Мавзуга оид

21:32 / 10.06.2025
Францияда 14 ёшли ўқувчи пичоқ билан мактаб ходимига ҳужум қилди. Жабрланувчи ҳалок бўлди

13:29 / 01.06.2025
«ПСЖ»нинг финалдаги ғалабасидан сўнг Парижда тартибсизликлар юзага келди

15:43 / 01.05.2025
Маданият муассасалари ходимларининг маошлари миқдори қайта кўриб чиқилади

18:38 / 28.04.2025