Онлайн тўлов тизимлари бозорида Payme устун мавқега эга деб топилди
Рақобат қўмитасининг буйруғи билан, "Payme" АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.

Фото: Payme
Компания томонидан онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эришгани тўғрисида тақдим этилган хабарномаси бунга асос бўлди, маълум қилди Рақобат қўмитаси.
Ўзбекистонда рақамли платформа операторининг устун мавқейини ва устун музокара кучини эътироф этиш тартиби ўтган йили тасдиқланган.
Унга кўра, қуйидаги шартларнинг бирига риоя қилинганда ҳамда бевосита ва билвосита тармоқ самараси мавжуд бўлганда рақамли платформа оператори устун мавқега эга деб эътироф этилади:
— сўнгги календар йилдаги тушуми БҲМнинг 100 минг баравари (37,5 млрд сўм)га тенг ёки ундан юқори бўлса;
— фаол якуний фойдаланувчиларининг умумий ўртача сони ҳар ойда камида 50 мингни ёки фаол тадбиркор фойдаланувчиларнинг ўртача сони ҳар ойда камида 3 мингни ташкил этса.
Устун мавқега эга деб топилган субъектларга нисбатан устун мавқейини суиистеъмол қилиш деб малакаланадиган 20 га яқин тақиқлар жорий этилади.
- Payme тўлов тизими Грузиянинг TBC гуруҳи таркибига киради. 2024 йилнинг 9 ойида компания тушумлари 341,6 млрд сўм (2023 йилнинг мос даврига нисбатан 38,1 фоизга кўп), соф фойдаси 186,94 млрд сўм (ўсиш 22 фоиз)ни ташкил этган.
- Рақобат қўмитаси аввалроқ YandexGo, Yandex Eats ва Express 24 сервислари ҳам бозорда устун мавқега эга деб топганди.
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

16:07 / 03.07.2025
Рақобат қўмитаси Kia Sonet рекламасидаги қонунбузилиш сабаб Roodell'ни жаримага тортди

14:32 / 30.06.2025
Темирйўл чиптаси бўйича қарийб 800 минг йўловчидан ундирилган ортиқча ҳақ қайтарилади

18:27 / 21.06.2025
Чакана савдода чегирма бериш ва акция ўтказиш қоидалари белгиланиши мумкин

11:13 / 20.06.2025