Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НҲҲ лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси бўйича топшириқ бажариляптими?
Икки ой олдин, қонуности ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик билан бамаслаҳат қабул қилишни кўзда тутувчи ҳужжат лойиҳасини бир ой ичида ишлаб чиқиш топшириғи берилган эди. Адлия вазирлигининг Kun.uz'га маълум қилишича, лойиҳа ишлаб чиқилган, лекин ҳали қабул қилинмаган.
2024 йил 20 ноябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида қатнашган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ижро этувчи ҳокимият органлари қарорлар қабул қилишда қонунийликни, уларнинг асосланган бўлиши кераклигини айтган эди. Шунингдек, давлат раҳбари кейинги вақтларда қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик билан маслаҳат қилишда қонунларда белгиланган талабларга ҳамиша ҳам риоя этилмаётганига эътироз билдирганди.
Мажлисда президент Шавкат Мирзиёев томонидан Адлия вазирлигига бир ой муддатда бу масала бўйича таклифларни Қонунчилик палатасининг тегишли қўмитаси билан бирга муҳокама қилиш ва ҳукуматга киритиш топшириғи берилган эди.
Шунингдек, президент ҳукуматнинг қонунчилик ташаббуси билан Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳалари сифатини ошириш ҳам долзарб масала бўлиб турганини қайд этган эди.
Kun.uz ушбу топшириқ ижроси юзасидан Адлия вазирлигидан изоҳ сўради. Вазирлик матбуот хизмати ходими Анасхон Ҳамдамовнинг маълум қилишича, юқоридаги топшириқ бўйича “лойиҳа мавжуд, лекин ҳали ҳужжат чиқмаган”.
Лойиҳа ҳозир қайси босқичда экани, Вазирлар Маҳкамасига киритилгани ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмади. Шунингдек, лойиҳа Қонунчилик палатаси билан муҳокама қилингани борасида ҳам аниқ маълумот йўқ.
НҲҲ лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамалари бўйича ҳозирги қонунчиликда нима дейилган?
Аслида 2018 йилдаги қарор билан, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан regulation.gov.uz порталида жамоатчилик муҳокамаси ўтказиш учун жойлаштирилиши лозимлиги белгиланган эди. Лекин фуқаролик жамиятининг муҳим тартибларидан бири 4 йилга қолмай анча заифлашган.
Хусусан, 2022 йил март ойидан ҳужжатга ўзгартириш киритилиб, ундаги “барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари” сўзлари “муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, қоида тариқасида” сўзлари билан алмаштирилган.
Ўшанда Адлия вазирлиги бу масала ижтимоий тармоқларда муҳокама қилиниб, жамоатчилик ўз эътирозларини билдира бошламагунича бу ҳақда ўз ресурсларида хабар ҳам бермаган эди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27
-
Ҳарбий тарихчи: Украинадаги уруш ҳеч қачон тугамаслиги мумкин
Жаҳон | 09:20
-
Ўзбекистоннинг Беларусдаги туризм элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 08:51
-
Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланувчилар «террорчилар рўйхати»га кирди
Жаҳон | 08:40
Мавзуга оид

12:41 / 19.07.2025
Россия Адлия вазирлиги Activatica порталини «чет эл агентлари» рўйхатига киритди

19:14 / 11.07.2025
Зомин қозон патири географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

13:18 / 28.06.2025
Россияда янги «чет эл агентлари»: комик, рэп ижрочи ва «Мемориал» юристи

15:50 / 24.06.2025