Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элчи: Исроил Россия қуролларини Киевга топширишни режалаштирмаяпти
Исроилнинг Украинадаги элчиси Михаэл Бродскийнинг айтишича, унинг мамлакати Ливанда ЦАҲАЛ қўлга киритган рус қуролларини Украина томонига топшириш ниятида эмас.

Фото: RFE / RL
Исроилнинг Украинадаги элчиси Михаэл Бродскийнинг айтишича, унинг мамлакати Ливанда Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) томонидан қўлга киритилган Россия қуролларини Украина томонига топширишни режалаштирмаяпти. Дипломат 27 январ, душанба куни ОАВга интервю берди.
«Бу Исроил ташаббуси эмас, бу ерда қандайдир бузилган телефон ҳақида гап кетяпти», — деди у.
Элчининг сўзларига кўра, Шаррен Хаскел Кнессет депутати бўлган вақтда хусусий қонунчилик ташаббуси билан чиққан, бироқ у парламентда қўллаб-қувватланмаган.
Хаскел ўшандан бери Исроил ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлди ва шу тариқа хусусий ташаббусларни кўриб чиқиш учун тақдим эта олмайди, дея қўшимча қилди у.
Дипломат: Исроил Мудофаа вазирлиги бундай қарорлар қабул қилмаган
Бундай масалалар бутунлай ЦАҲАЛ ва Исроил Мудофаа вазирлигининг юрисдикциясида, дея аниқлик киритди Бродский. «Исроил Мудофаа вазирлиги бирорта ҳам бундай қарорга келмаган», — дея таъкидлади у.
21 январ куни Украинанинг Тел-Авивдаги элчихонаси ўзининг Facebookʼдаги саҳифасида Исроил ҳукумати Ливан ёки бошқа мамлакатлар ва минтақаларда Исроил мудофаа кучлари томонидан қўлга олинган Россияда ишлаб чиқарилган қуролларни Украинага топширишга тайёрлигини билдирди. Ёзув Украинанинг Исроилдаги элчиси Евгений Корнийчук ва Исроил ташқи ишлар вазири ўринбосари Хаскел ўртасидаги учрашувдан кейин пайдо бўлган.
Аввалроқ Корнийчук Россиянинг кенг кўламли ҳужумидан ҳимояланаётган Украина Ливан ва Ғазо секторида Исроил армияси томонидан қўлга олинган Россияда ишлаб чиқарилган қуролларни олишга умид қилаётганини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:05
-
Усик Дюбуани чуқур нокаутга туширди
Спорт | 08:21
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
Мавзуга оид

18:40 / 19.07.2025
Ҳамас урушни якунлайдиган битим талаб қилмоқда. Исроил эса ғазоликларни кўчирмоқчи

14:30 / 19.07.2025
АҚШ: Исроил ва Сурия оташкесимга келишди

22:22 / 18.07.2025
Сурия уруши: Исроил «араблар ҳимоясига» шошилди. Наҳотки?!

13:06 / 18.07.2025