Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдураҳмон Ташанов ўзига босимлар бошланганини маълум қилди
Ҳуқуқ фаоли 26 январ куни Тошкент аэропортида паспорти олиб қўйилиб, ўзига ҳақоратомуз муносабат қилинганини айтган. Аввалроқ Ташанов ўзи ҳақида компромат йиғишга уринишаётгани ҳақида хабар қилганди.

Фото: Kun.uz
«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов сўнгги вақтларда ўзига нисбатан турли босимлар ошиб бораётганини маълум қилди.
Хусусан, 26 январ куни Ҳиндистонга учаётганида, Тошкент халқаро аэропортида унинг паспортини олиб қўйиб, 1 соатдан ортиқ ушлаб туришган ҳамда ҳақоратомуз муносабатда бўлишган.
«Деҳлига жуда ёмон кайфиятда учяпман. Аэропортда нарсаларимни титиб ташлашди, паспортимни олиб қўйиб, бир соатдан ортиқ ушлаб ўтиришди. Ечинтириб, чотимгача текширишди. Ўта ҳақоратомуз муносабатда бўлишди. Кимга шикоят қиламан, ҳатто билмайман.
Аэропорт ходимларининг юз-кўзида хижолатчилик сездим. «Ака, хизматчилик, сизни таниймиз» дейишди. Бунақанги ҳақоратомуз муносабатдан сўнг ортга қайтмоқчи бўлдим, шеригим шаштимдан қайтарди. Шарафсизлар.
Ҳуқуқ ҳимоячиси бўла туриб, ўзгалар ҳуқуқини ҳимоя қилиб, шарафсизлар олдида ожиз қолдим. Соғлиғимга путур етди, ўтган ҳафта шифохонадан чиққандим. Минг лаънат!» — деб ёзган ҳуқуқ фаоли.
Абдураҳмон Ташанов 24 январ куни ўзининг Facebook’даги саҳифасига муқобил равишда кириш ҳолати аниқлангани ҳақида ёзган эди.
Шунингдек, Ташанов 22 январ куни ўзи ҳақида компромат йиғишга уринаётганлар борлиги ҳамда бу борада бир неча хатлар олганини ёзган эди.
«Ғамхўрларимизнинг биз ҳақимизда компромат йиғишга уринаётгани ҳақида хабарлар келмоқда. Кеча бу борада бир неча хатлар олдим. Назаримда, нимадир қилишмоқчи, қандини урсин. Бу соялар ва қоялар кураши, қурбон бўлсак, ачинмайман», – деган Ташанов ўз постида.
Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистондаги мустақил «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамиятининг раҳбари ҳисобланади. У мунтазам равишда жамиятдаги турли сиёсий-ижтимоий мавзуларда маҳаллий ва хорижий ОАВда чиқишлар қилиб боради. Шунингдек, у раҳбарлигидаги ташкилот суд ва тергов жараёнларида фуқароларнинг мурожаатлари асосида қатнашиб келади.
2024 йил 10 декабр куни Париж шаҳрида «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамиятига Франция адлия вазири Дидие Миго Инсон ҳуқуқлари бўйича «Озодлик, тенглик, биродарлик» мукофотини топширган эди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
-
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди
Жаҳон | 13:47
-
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?
Ўзбекистон | 12:22
-
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Мавзуга оид

17:50 / 17.07.2025
Ноширлик фаолиятига оид қонун ўзгаряпти, китобларга цензура жорий этиладими? – мутахассислар билан суҳбат

11:40 / 16.07.2025
Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг собиқ АОКАдан Ўзкомназоратга ўтди

18:39 / 27.06.2025
Давлат идораларининг омма билан нормал мулоқот қилиш тажрибаси йўқ - медиа олами вакиллари билан суҳбат

09:51 / 26.06.2025