Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўровнома: Ўзбекистонликлар 2024 йилда соғлиғи учун қанча пул сарфлади?
Ўтган 2024 йил давомида ўзбекистонликлар соғлиғи учун қанча пул сарфлади, қайси шифокорларга кўпроқ мурожаат қилди? Kun.uz шу мавзуда пойтахтда кичик сўровнома ўтказди.

2024 йил давомида Ўзбекистонда аҳоли соғлигига неча сўм сарфлаганини билиш учун Kun.uz Тошкент шаҳрида кичик сўровнома ўтказди. Унда 20 дан ортиқ киши қатнашди. Иштирокчилар 20-60 ёш оралиғини ташкил қилган.
Иштирокчилар 1 йилда соғлиғи учун 200 минг сўмдан 8 миллион сўмгача сарфлаганларини айтишди. Қатнашчиларнинг кўпи 1-2 миллион атрофида пул сарфлаган. Шунингдек, сўровномада қатнашганлар орасида йил давомида шифокорга бормаган, дори-дармон олмаганлар ҳам бор.
Сўровноманинг иккинчи қисмида аҳолидан йил давомида қандай касал билан оғригани ва қайси шифокорга боргани сўралган. Унда 20 ёшлар атрофидаги аксар иштирокчи стоматологга борганини айтса, 50 ёшдан ошганларинг кўпи, қандли диабет билан касаллангани, юрак қон-томир касалликлари билан оғриганини билдирган.
Шунингдек, улар орасида, гастроэнтеролог, эндокринолог, лор ва офтамологга борганлар ҳам учрайди.
Тўлиқ сўровнома билан видеода танишишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил бошида Kun.uz Тошкент шаҳрида сўровнома ўтказиб, иштирокчилардан антибиотик олган ёки йўқлиги; агар олган бўлса, қайси ҳолларда ва қандай антибиотиклар экани ҳақида сўраганди. Сўровномада 30 дан ортиқ 18-60 ёш оралиғидаги аҳоли қатнашган. Уларнинг 30 ёшгача бўлган 10 нафари 5-8 мартагача антибиотик олганини айтди. Яна 30 ёшдан юқори кишилар 3-4 марта, 50 ёшдан юқорилар эса 1 марта ёки умуман олмаганини маълум қилди. Бу рақамлардан бутун Ўзбекистонда аҳоли антибиотикдан шундай фойдаланади деб тушунмаслик керак, чунки ҳудудларда антибиотикдан фойдаланиш пойтахт аҳолисидагидан анча кўпроқ экани эҳтимоли йўқ эмас.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Покистон фуқароларга виза расмийлаштириш жараёнини соддалаштиради
Туризм | 09:47
-
Путин суд қарорисиз россияликларнинг ҳисобрақамини блоклашга рухсат берди
Жаҳон | 09:45
-
Олиб кирилаётган биологик фаол қўшимчаларда гиёҳвандлик воситалари мавжудлиги аниқланади
Ўзбекистон | 09:20
-
Германия Россия туфайли пиёдаларга қарши миналарга қайтишни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 08:46
Мавзуга оид

12:01 / 15.07.2025
Ўзбекистонлик ҳамширалар Баҳрайнга ишлаш учун юборилиши мумкин

13:41 / 27.05.2025
Соғлиқни сақлаш соҳасининг янги модели қандай жорий этилади?

13:51 / 23.05.2025
Тиббиёт бирлашмалари негизида соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади

11:01 / 22.05.2025