Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги нефт базасида портлаш содир бўлди
Жезқозғон шаҳрида юз берган портлаш оқибатида олти киши жароҳат олди — уларнинг икки нафари оғир аҳволда. Ҳодиса жойида тезкор штаб тузилган.

Фото: Видеодан кадр
Қозоғистоннинг Жезқозғон шаҳрида жойлашган нефт базасида содир бўлган портлаш оқибатида олти киши жароҳат олди, деб хабар беради Тengrinews.
Қайд этилишича, Жезқозғон шаҳри ҳудудида жойлашган нефт базаларининг бирида учта махсус транспорт воситасида ёнғин чиққан. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб келгунга қадар портлаш юз берган ва бино қулаб тушган.
«2025 йил 25 январ куни Жезқозғон шаҳридаги нефт базаларининг бирида содир бўлган ёнғин оқибатида олти киши жароҳат олди. Уларнинг беш нафари вилоят кўп тармоқли шифохонасига жойлаштирилган, бир нафари шифохонага боришдан бош тортган. 1961 ва 1971 йилда туғилган икки эркак жонлантириш бўлимида қолмоқда», — дейилади хабарда.
Ёнғин юқори даражадаги мураккабликка эга офат дея таснифланган. Улуғтоғ вилояти ҳокимининг буйруғи билан тезкор штаб ташкил этилган. Ҳодиса жойига 10 та техника, 20 дан ортиқ ходим жалб этилган.
Таъкидланишича, ҳодиса жойидаги тезкор штаб қўшни резервуарларни ёнилғини совитиш орқали ҳимоя қилиш бўйича стратегик қарор қабул қилган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

23:58 / 05.08.2025
Кўкдала туманида яна газ тўлдириш шохобчаси портлади

18:33 / 18.07.2025
Қўрқинчли манзара ва аламли оқибатлар: Кўкдаладаги портлаш тафсилотлари

20:53 / 16.07.2025
Қашқадарёда «метан заправка»даги портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

14:24 / 12.07.2025