Исроилнинг уч вазири Ҳамас билан сулҳ сабабли истеъфога чиқди
Исроилнинг уч вазири, жумладан Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир Ҳамас билан келишувга қарши норозилик сифатида истеъфога чиқди. Ўта ўнг "Оцма Йехудит" партияси ҳукмрон коалициядан чиқди.

Итамар Бен-Гвир Фото: Mostafa Alkharouf/Anadolu/picture alliance
Исроилнинг Ғазо секторида Фаластиннинг Ҳамас гуруҳи билан тузган сулҳига норозилик сифатида Исроилнинг уч вазири истеъфога чиқди. Бу ҳақда 19 январ, якшанба куни The Times of Israel газетаси ўта ўнг "Оцма ехудит" ("Яҳудий кучи") партияси баёнотига таянган ҳолда хабар берди, уларнинг учаласи ҳам унинг вакили ҳисобланади. Хабарда айтилишича, "Оцма ехудит" раҳбари ва Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир Ҳамас билан келишувни «терроризмнинг тўлиқ ғалабаси» деб атаган ва бош вазир Бинямин Нетаняҳуни «барча мафкуравий қизил чизиқларни кесиб ўтганлик»да айблаган. Бен-Гвир, шунингдек, бундай келишув «келажакда гаровга олиш ҳолатлари учун шароит яратишини» айтди.
Бен-Гвирнинг партиядошлари, мерос вазири Амикай Элияху ва Негев, Жалила ва миллий мустаҳкамлик вазири Ицхак Вассерлауф ҳам истеъфога чиқди. Бундан ташқари, "Оцма ехудит" партияси ҳукмрон коалициядан чиқишини эълон қилди. Унинг баёнотида айтилишича, агар Ҳамасга қарши ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланиб, «тўлиқ ғалабага қадар давом этса» қайтишга тайёр.
Оташкесим Исроил ҳукуматининг яна бир аъзоси, молия вазири ва "Диний сионизм" партияси раҳбари Бецалел Смотрич томонидан танқид қилинди. Бироқ қайд этилишича, Нетаняҳунинг у ва Бен-Гвир билан учрашувидан сўнг Смотрич ҳозирча ҳукуматни тарк этмасликка ваъда берган, аммо ҳукумат сулҳнинг биринчи босқичидан иккинчи босқичига ўтишга қарор қилса, коалицияни тарк этиш билан таҳдид қилган. Смотричнинг кетиши мамлакатда муддатидан олдин сайловлар ўтказилишига олиб келиши мумкин, дея қайд этади Исроил ОАВ.
Исроил 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди
Исроил Ҳамас ҳаракати билан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув доирасида 90 нафар фаластинлик маҳбусни қамоқдан озод қилди, деб хабар бермоқда Reuters 20 январга ўтар кечаси фаластинликлар озод этилган Исроил қамоқхона хизматига таяниб. Бу маълумотни AFP агентлиги журналистлари тасдиқлади.
Сўнгги маълумотларга кўра, ойналари қорайтирилган иккита автобус Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Офер ҳарбий қамоқхонаси ҳудудидан чиқиб кетган.
The Times of Israel нашрининг ёзишича, гап Ғарбий Соҳилнинг 78 нафар ва Шарқий Қуддуснинг 12 нафар фуқароси ҳақида кетяпти. Ynet портали маълумотларига кўра, улар орасида 69 нафар аёл, жумладан, бир нафар вояга етмаган қиз, 8 нафар вояга етмаган ўғил бола ва 12 нафар эркак нисбатан кичик жиноятлар учун судланган.
Мавзуга оид

12:25 / 10.03.2025
Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

21:58 / 09.03.2025
Исроил Ғазо бўйича музокараларни давом эттириш учун Доҳага делегация юборади

18:20 / 07.03.2025
ҲАМАС Исроил ҳарбий ҳаракатлар бошласа, гаровга олинганларни ўлдириш билан таҳдид қилди

12:50 / 06.03.2025