Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навалнийнинг адвокатлари озодликдан маҳрум қилинди
Алексей Навалний ҳимоячилари 3,5 йилдан 5,5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Петушкида ҳукм эълон қилинишига келган журналистлар қўлга олинган.

Фото: Александр Неменов / AFP / Scanpix / LETA
Владимир областининг Петушинский суди ҳозирда вафот этган мухолифатчи Алексей Навалнийнинг уч собиқ адвокати — Вадим Кобзев, Алексей Липцер ва Игор Сергунинни «экстремистик ҳамжамиятда» иштирок этиш иши бўйича (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 282.1-моддаси 2-қисми) уч ярим йилдан беш ярим йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар берди "Медиазона" 17 январ, жума куни.
Вадим Кобзев 5,5 йил, Алексей Липцер беш йил, Игор Сергунин эса уч йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд жараёни ёпиқ эшиклар ортида ўтди ва Владимир областининг Петушинский район судидаги эшитувлар 24 декабр куни якунланди. 10 январ куни адвокатлар сўнгги сўзларини айтишди.
Адвокатларга ҳукм 10 январ куни чиқиши керак эди, бироқ кейин у 17 январга қолдирилди. «Навалнийнинг адвокатлари устидан ҳукм 17 январ куни соат 10:00 да эълон қилинади. Навалний Россияга қайтиб келган ва қамоққа олинган кун. Менга айтинг-чи, бу тасодифми?» — деди ФБК директори Иван Жданов бу борада.
Навалний адвокатларининг иши
Кобзев, Липцер ва Сергунин 2023 йил октябр ойида Москвада ҳибсга олинган — шундан бери улар тергов ҳибсхонасида. Тергов маълумотларига кўра, Навалнийнинг адвокатлари «мақомларидан фойдаланган ҳолда» сиёсатчининг колониядан келган хатларини унинг шерикларига етказган. Шу тариқа улар «экстремистик ҳамжамият етакчилари ва аъзолари ўртасида мунтазам равишда маълумотлар узатилишини таъминлаган». 2021 йилнинг июн ойида Россия расмийлари Навалний тузилмаларини, жумладан, у асос солган Коррупцияга қарши кураш фондини ҳам шундай ҳамжамият деб эълон қилган эди.
Навалнийнинг яна икки адвокати - Олга Михайлова ва Александр Федолов ҳам «экстремистик ҳамжамият»да иштирок этиш ишига алоқадор. Улар аввалроқ Россияни тарк этгани учун сиртдан ҳибсга олинган. Барча беш адвокат экстремистлар ва террорчиларнинг Росфинмониторинг реестрига киритилган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

09:17 / 31.07.2025
Россияда журналист аёл 12 йилга қамалди

14:25 / 26.07.2025
Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар билан ушланди

12:15 / 15.07.2025
Сурхондарёда адвокат 50 минг доллар билан ушланди

17:38 / 05.06.2025