Лукашенко 23 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
Беларус президенти «экстремизм» моддаси бўйича қамалган яна бир гуруҳ фуқароларни афв этди. Уларнинг исмлари ошкор этилмади.

Фото: FotoDax / Shutterstock
Александр Лукашенко Беларусда «экстремизм» моддаси бўйича қамалган 23 кишини афв этди. Бу ҳақда унинг матбуот хизматига тегишли «Пул первого» канали хабар берди.
Афв этилган сиёсий маҳбуслар исми ошкор этилмаган. Маълум қилинишича, уч нафар аёл ва 20 нафар эркак афв этилган бўлиб, уларнинг 14 нафарида сурункали касалликлар мавжуд.
Лукашенко матбуот хизматининг қайд этишича, уларнинг барчаси «қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, кечирим сўраган».
Сўнгги ойларда Беларусда бир неча бор сиёсий маҳбуслар озод этилди. Хусусан, 16 август куни Лукашенко 30 нафар маҳбусни афв этган бўлса, 4 сентябрда — 30 киши, 16 сентябрда — 37 маҳбус, ноябр бошларида — 31 киши, ноябр охирлари ва декабрда эса жами 84 маҳбус озодликка чиқди.
2020 йил 9 август кунги президентлик сайловларидан кейин Лукашенконинг ғалабаси эълон қилингач, Беларусда ярим йилдан ортиқ вақт оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Мухолифат Лукашенконинг истеъфосини, сиёсий маҳбуслар озод этилиши ва янги сайловлар ўтказилишини талаб қилди. Норозилик акциялари кучишлатар тузилмалар томонидан бостирилганидан кейин тўхтаган ва намойишларда иштирок этган кўплаб фуқаролар ҳибсга олинган эди.
Мавзуга оид

13:17 / 10.03.2025
Ўзбекистонда йўл белгиларини қўллашда Беларус тажрибаси татбиқ этилиши мумкин

18:13 / 04.03.2025
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди

21:10 / 28.02.2025
Лукашенко картошка нархининг ошишига алоқадор барчани «ҳайдашни» талаб қилди

18:55 / 26.02.2025