Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск Лос-Анжелес мэрини истеъфога чиқишга чақирди
Америкалик бизнесмен Лос-Анжелес мэри Карен Бассни инсонлардан кўра сиёсатни устун қўяётганликда айблади. Маълумотларга кўра, мэр ёнғиндан бир ҳафта олдин ўт ўчирувчиларнинг бюджетини қисқартиришга уринган.

Фото: Getty Images
Лос-Анжелес мэри Карен Басс шаҳар бўйлаб давом этаётган ёнғинлар фонида сиёсатни инсонларга ёрдам беришдан устун қўймоқда. Бу ҳақда америкалик миллиардер Илон Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғига ёзиб қолдирди.
Шу орқали тадбиркор фойдаланувчилардан бирининг Басс шаҳарда алоқани қайта тиклашга ёрдам беришдан бош тортгани, чунки «бу Маск билан боғлиқ бўлгани учун муаммони ҳал этишдан манфаатдор эмаслиги» ҳақидаги постига изоҳ берди.
Илон Маск Лос-Анжелес мэри истеъфога чиқиши кераклигини ёзди.
Daily Mail нашрининг хабар беришича, шаҳарда ёнғинлар бошланишидан бир ҳафта олдин Басс ўт ўчирувчилар бюджетини қўшимча 49 миллион долларга қиқартиришни талаб қилган — бу ўз навбатида 16 та ўт ўчириш станциясининг ёпилишига олиб келиши керак эди.
Лос-Анжелесда 7 январ куни ўрмон ёнғинлари бошланди, биринчи навбатда соҳил бўйидаги Пасифик-Палисейд аланга домида қолди, кейин яна бир неча ёнғин ўчоқлари пайдо бўлди. Метеорологларнинг фикрича, вазият қуруқ ҳаво ва кучли шамол туфайли кескинлашмоқда, шунингдек, ўт ўчириш гидрантларидаги сув танқислиги ҳам алангани тўхтатишга халақит берган.
Ёнғин 16 минг гектардан ортиқ ҳудудга тарқалган, минглаб бинолар, жумладан, кўплаб Ҳолливуд юлдузларининг уйлари ёниб кетган. 180 мингга яқин инсон ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган, ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони эса 27 кишига етган (18 киши бедарак йўқолганлар сафида). Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинлар оқибатида етказилган иқтисодий зарар 250 миллиард доллардан ошади.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Немис талабалари Ўзбекистон ОТМда амалиёт ўташни бошлайди
Таълим | 13:13
-
Ўзбекистон ва Тожикистон чегараолди савдо марказларини очиш режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт | 12:54
-
Амур областида йўқолган самолёт қолдиқлари топилди
Жаҳон | 12:40
-
АҚШ Киевга 322 млн долларлик ҳарбий ёрдамни сотишни маъқуллади
Жаҳон | 12:21
Мавзуга оид

10:38
Сурхондарёдаги қўриқхонада рўй берган йирик ёнғин 8 соатда ўчирилди

23:11 / 23.07.2025
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди

12:23 / 23.07.2025
Қибрайда яшаш уйи ва қурилиш моллари дўкони ёниб кетди

13:14 / 22.07.2025