Россия суди Googleʼни 8 млрд рубл жаримага тортди
Америка компанияси маъмурий жазодан бўйин товлаганликда айбдор деб топилган. Судда айнан қайси ҳолат бўйича иш кўриб чиқилганига эса ойдинлик киритилмаган.

Фото: IMAGO
Москва суди АҚШнинг Google компаниясини белгиланган маъмурий жазони бажаришдан бўйин товлагани учун 8 миллиард рубл миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда Москва умумий юрисдикция судлари матбуот хизмати хабар берди.
«Пойтахт суди Google LLC ни маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди. Москва шаҳри Нагорний тумани 235-сонли суд участкаси судясининг қарори билан Google LLC га 8 миллиард рубл миқдорида жарима белгиланди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ишни Москванинг Чертаново туман суди кўриб чиққан. Судда айнан қайси ҳолат бўйича иш кўриб чиқилганига ойдинлик киритилмаган.
2024 йилнинг октябр охирларида Россия суди YouTube видеохостингида маҳаллий телеканалларнинг аккаунтлари тиклаб берилиши борасидаги талаблари бажарилмагани учун Googleʼни 2 ундециллион рубл (2 рақамидан кейин 36 та нол бор) жаримага тортганди.
2023 йил декабрда Москванинг Таганка суди Google компаниясига Россияда тақиқланган маълумотларни ўз ичига олган материалларни YouTubeʼдан олиб ташламагани учун 4,6 миллиард рубл жарима белгилаган эди. Шунингдек, Америка компанияси 2022 йилда 21,07 миллиард рубл, 2021 йилда эса 7,2 миллиард рубл жаримага тортилган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Рус аскари фақат ўлим ва ҳалокат келтиради» - Украина ТИВ Путиннинг сўзлари ҳақида
Жаҳон | 01:59
-
Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ
Жаҳон | 01:30
-
«Толибон» Россияга минглаб меҳнат мигрантини юборишга келишиб олди
Жаҳон | 00:59
-
АҚШ Иорданияга F-22 қирувчи самолётларини юборди
Жаҳон | 00:40
Мавзуга оид

09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025