Ўзбекистон | 13:43 / 09.01.2025
2858
2 дақиқада ўқилади

2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади

Барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида санитария-гигиена хоналарининг техник ҳолати яхшиланади, янги қурилаётган муассасаларда улар бинонинг ички қисмида жойлаштирилади.

Фото: Shutterstock

Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Аҳоли, айниқса ёш авлод вакиллари томонидан санитария-гигиена воситаларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида 2025 йил 1 майдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади:

а) барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида:

  • қўл ювиш жойларини зарур санитария-гигиена воситалари билан таъминлаш;
  • санитария-гигиена хоналарининг техник ҳолатини яхшилаш, янги қурилаётган муассасаларда уларни бинонинг ички қисмида жойлаштириш;
  • йил давомида биринчи навбатда қўл ювиш ва антисептик воситаларни харид қилишни назарда тутиш;

б) барча турдаги жамоат санитария-гигиена хоналари, умумий овқатланиш ташкилотларини санитария-гигиена воситалари билан таъминлаш мажбуриятини киритиш.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) биринчи даражали маблағ тақсимловчиларнинг асосланган ҳисоб-китобларига асосан 2025 йил давомида бюджет ташкилотларида мазкур банддаги тадбирлар учун зарур бўлган ҳолларда қўшимча маблағлар ажратади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б. Юсупалиев) ушбу бандда назарда тутилган муассасаларда санитария-гигиена ҳолатини сақлаш учун воситалар ажратиш бўйича нормативларни қайта кўриб чиқади ва уларнинг амалда бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатади.

Мавзуга оид

Эълонлар