Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Тирасполни Кишинёвдан газни олишга чақирди
Россия Федерациясидан газ етказиб бериш тўхтатилганидан сўнг Днестрбўйидаги энергетика инқирози фонида Брюссел Тирасполни Кишинёвдан газ ва гуманитар ёрдамни қабул қилишга чақирмоқда. Европа Иттифоқи Молдова билан қўшма ишчи гуруҳ тузди.

Фото: Vladislav Bachev/REUTERS
Европа Иттифоқи тан олинмаган Днестрбўйи ҳукуматини «Газпром» Днестрбўйига газ етказиб беришни тўхтатганидан сўнг юзага келган энергия инқирози фонида Молдованинг энергия таъминоти бўйича таклифларини блоклашни бас қилишга чақирди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича вакили Анитта Хиппер маълум қилди, деб ёзади 7 январ, сешанба куни Politico.
«Бизга маълум бўлишича, Молдова ҳукумати Днестрбўйига аллақачон энергия ва инсонпарварлик ёрдамини таклиф қилган, бироқ ҳозирча у қабул қилинмаган, - деган Хиппер. - Биз Тирасполни Кишинёв билан ҳамкорлик қилишга чақирамиз, вазият маҳаллий аҳоли манфаатларига мос келади».
Европа Иттифоқининг энергия ва уй-жой масалалари бўйича вакили Анна-Кайса Итконеннинг сўзларига кўра, Брюссел Молдова Республикаси билан ишчи гуруҳ тузган ва «минтақадаги ўта жиддий вазиятни кузатмоқда».
Шу билан бирга, Тирасполдаги «ҳокимият» Молдова ҳукумати матбуот котиби Даниэл Вода расмий ҳужжат тақдим этганига қарамай, Кишинёв Днестрбўйи минтақасига ёрдам таклиф қилганини рад этди, деб ёзади Молдованинг Point нашри. Вода хабарига кўра, бу таклиф рад этилган.
Кишинёв энергетика инқирози ҳақидаги баёнотлари учун россиялик дипломатни чақиртирди
Молдова Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига энергетика инқирози ҳақидаги нотўғри маълумотлар тарқалиши сабабли Россия элчихонаси вакили чақирилди. Бу ҳақда 6 январ куни Молдова ТИВ матбуот хизмати ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Мурожаатда айтилишича, Кишинёв «Молдова жамиятини парчалашга ва Днестрбўйи минтақадаги энергетика инқирозининг асл келиб чиқишини яширишга қаратилган ёлғон баёнотларни кескин қоралайди». Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчихонаси тарқатган маълумотни «жамоат фикрини манипуляция қилиш ва айбни Кишинёв ёки Киев зиммасига юклаш уриниши» деб атади.
Ташқи ишлар вазирлиги Днестрбўйи ҳудудига газ етказиб бериш учун жавобгарлик тўлиқ Россия ва ўз шартнома мажбуриятларини бажармаган ва узлуксиз газ етказиб беришни таъминлаш учун фойдали ечимларни таклиф эта олмаган «Газпром» концерни зиммасига тушишини таъкидлади. «Етказиб беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарор соф сиёсий хусусиятга эга ва Молдова Республикасини беқарорлаштиришга қаратилган», — дейилади баёнотда.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

10:39 / 10.07.2025
Трамп Молдова ва яна етти давлатга божлар жорий қилмоқда

13:54 / 05.07.2025
ЕК раҳбари: Молдованинг ЕИга қўшилиши барчани хавфсизроқ қилади

15:24 / 04.07.2025
Эстонияда икки молдовалик диверсия учун қамалди

14:09 / 17.04.2025