Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда тақиқланган диний манбалар ва материаллар рўйхати эълон қилинди
Олий суд диний экстремистик ва террористик ғоялар билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланган 1400 га яқин манбалар рўйхатини эълон қилди. Тақиқланган профил ва материалларнинг асосий қисми Telegram мессенжери, Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларига тўғри келмоқда.

Олий суд томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати эълон қилинди.
2025 йил 8 январь ҳолатига кўра, рўйхатга 1 минг 389 та турли профиль, канал ва материаллар киритилган. Хусусан:
- Facebook ижтимоий тармоғида 203 та профиль ва материаллар;
- Telegram мессенжерида 713 та канал, гуруҳ ва материаллар;
- Instagram ижтимоий тармоғида 226 та профиллар;
- Youtube видео-хостингида 135 та канал ва турли видеолар;
- Odnoklassniki ижтимоий тармоғида 35 та профиль ва материаллар;
- Tik-tok'да 44 та профил;
- Интернет жахон ахборот тармоғидаги 13 та сайт ва алоҳида материаллар;
- 20 та турли китоб, маъруза ва нашидалар.
Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов фуқаролардан «диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан сақланишни ва улардан йироқ бўлиш»ни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддасига кўра, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этганлик учун – БҲМнинг икки юз баравари миқдорида жаримадан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоси белгиланган.
Шунингдек, Жиноят кодекси 244-3-моддасига кўра, диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатганлик учун БҲМнинг 100 баравари миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Google телефондаги зилзила ҳақида огоҳлантириш тизими қандай ишлашини тушунтирди
Фан-техника | 19:20
-
Куба президентликка номзодлар учун 60 ёш чегарасини бекор қилди
Жаҳон | 18:49
-
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди
Жаҳон | 18:48
-
Ҳамас урушни якунлайдиган битим талаб қилмоқда. Исроил эса ғазоликларни кўчирмоқчи
Жаҳон | 18:40
Мавзуга оид

17:23 / 12.07.2025
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари Душанбеда терроризмга қарши илк мулоқотни ўтказди

08:20 / 30.06.2025
Эрдўған: Туркия терроризмга қарши курашда Покистон билан бирдам

16:35 / 28.06.2025
Покистонда худкуш-террорчи ҳужуми оқибатида 16 ҳарбий ҳалок бўлди

21:35 / 28.05.2025