Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қибрайда дориларни электрон рецепт асосида бериш тизими синовдан ўтказилмоқда
Тошкент вилояти Қибрай туманида дорилар бўйича рецепт ёзиш ва уларни бериш жараёни рақамлаштиришга қаратилган электрон рецептларни жорий этиш бўйича пилот лойиҳа ишга туширилди.

Фото: Рақамли технологиялар вазирлиги
Рақамли технологиялар вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирги босқичда лойиҳа битта тиббиёт муассасаси ва саккизта дорихоналар тармоғини қамраб олади.
Дори-дармонларни тайинлаш ва бериш жараёнини рақамлаштириш қуйидагиларга имкон беради:
- Халқаро патентланмаган номлар (ХПН) бўйича препаратларни автоматлаштирилган танлаш орқали рецептларни шакллантиришда хатоларни бартараф этиш;
- беморларга DMED мобил иловаси орқали электрон рецептлардан фойдаланиш имкониятини бериш;
- дорихоналарни реал вақт режимида долзарб маълумотлар билан таъминлаш, дори-дармонларни бериш маълумотларини қайд этиш.
Spot’нинг ёзишича, рецепт олиш учун смартфонга DMED иловасини ўрнатиш керак (Android ва iOS учун). Электрон рецепт беморга шифокорга мурожаат қилганида, унинг телефонга юборилган кодни киритганидан сўнг берилади. Бемор чиқарилган рецепт билан дорихонага боради ва уни фармацевтга кўрсатади. Фармацевт рецептдаги QR-кодни сканерлаш орқали унга керакли дориларни топширади.
Тизим ишлаб чиқарувчиларининг таъкидлашича, бу дорихоналарга дориларнинг тарқатилиши ҳақидаги аниқ маълумотларни реал вақтда олиш имконини яратади. Шунингдек, автоматлаштирилган патентсиз номлар бўйича препаратларни танлаш усули рецептларни тузишдаги хатоларни олдини олишга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил январда президентнинг «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Вагнер”га ёлланган ўзбекистонлик жиноий жазога тортилди
Жамият | 21:37
-
Трамп Coca-Cola рецептини ўзгартиришни талаб қилди, компания бунга рози
Иқтисодиёт | 21:30
-
“400 млн сўм сарфлагандик” – Тошкентда ҳокимлик фуқаролар барпо қилган яшил ҳудудни аукционда сотиб юборди
Жамият | 21:19
-
Суриядаги янги уруш. Друзлар ва бадавийлар можаросида воқеалар ривожи
Жаҳон | 20:26
Мавзуга оид

23:20 / 09.06.2025
Қибрай туманидаги кўприклардан бирида автомобил ҳаракати тўлиқ чекланди

07:40 / 31.05.2025
Фарғонада сифати кафолатланмаган 8 млрд сўмлик дориларнинг савдога чиқарилиши олди олинди

19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда

13:40 / 28.03.2025