Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина дронлари ҳужуми чоғида РФнинг бешта аэропорти ёпилди
1 январ куни кечқурун Россиянинг бешта аэропорти «хавфсизликни таъминлаш» учун ёпилди. Шу билан бирга, Россия Федерациясининг ҳудудлари Украина учувчисиз учоқлари томонидан ҳужумга учради.

Фото: Efrem Lukatsky/AP Photo/picture alliance
1 январ, чоршанба куни кечқурун Россиянинг бешта аэропорти хавфсизлик нуқтайи назаридан ёпилди. Бу ҳақда Федерал ҳаво транспорти агентлиги (Росавиация) матбуот котиби Артем Кореняко маълум қилди.
Аэропортлар дрон ҳужумлари фонида ёпилди
«Фуқаролик самолётларининг парвозлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бугун кечқурун бешта аэропортда вақтинчалик чекловлар жорий этилди», — деб ёзди у Telegramʼда. Кореняконинг сўзларига кўра, Калуга, Пенза, Саранск, Саратов ва Уляновск аэропортлари рейсларни қабул қилмайди ва жўнатмайди. Бир соатдан кейин у Калугада чекловлар олиб ташланганини эълон қилди.
Расмий аэропортларнинг вақтинча ёпилишининг аниқ сабабларини айтмади. Аммо чоршанба куни кечқурун Россия Мудофаа вазирлиги Марказий Россиянинг бир қанча ҳудудлари: Белгород, Курск, Воронеж, Брянск, Ростов, Тула ва Орёл областлари устида Украина учувчисиз учоқлари йўқ қилинганини эълон қилди.
Ростов области раҳбари Юрий Слюсар минтақа узра бешта дрон уриб туширилгани ҳақида хабар берди. Белгород области губернатори Вячеслав Гладков ҳам дрон ҳужуми ҳақида хабар берди.
Уруш бошланганидан бери Россиянинг 10 та аэропорти ёпиқ
Украинада уруш бошланганидан кейин деярли уч йил давомида Россия Федерациясининг марказий ва жанубий қисмларида тўққизта аэропорт ёпиқ қолмоқда: Анапа, Белгород, Брянск, Воронеж, Геленджик, Краснодар, Курск, Липетск, Ростов-Дон. Қримдаги Симферопол аэропорти ҳам ёпилган.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украин дронлари ҳужуми сабаб Москва осмони тўлиқ ёпилди
Жаҳон | 16:34
-
Тошкентда 64-сонли автобус ёниб кетди
Ўзбекистон | 15:32
-
Камчаткада 7,2 магнитудали зилзила рўй берди
Жаҳон | 14:53
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
Мавзуга оид

14:59 / 14.07.2025
Лондондаги "Саутенд" аэропорти самолёт фалокатидан кейин ёпилди

18:03 / 09.07.2025
АҚШ аэропортларида текширувдан ўтишда пойабзал ечиш талаби бекор қилинди

21:44 / 26.06.2025
Японияда айиқ аэропорт фаолиятини фалажлаб қўйди

18:13 / 19.06.2025