Ўзбекистонда Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеяси йиғилиши ўтказилади
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британия Парламенти Жамоатлар палатаси Ташқи ишлар қўмитаси раиси Эмили Торнберри ва депутат Жон Виттингдейл билан музокаралар ўтказди.

Фото: Дунё
Британия Парламенти аъзолари Ўзбекистонда юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришларни ижобий баҳолаб, Лондоннинг Тошкент билан барча жабҳаларда алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Суҳбат давомида парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, хусусан Британия Парламентининг янги аъзолари билан алоқаларни жадаллаштириш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Британия томони 2025 йилнинг 5-9 апрел кунлари тарихда илк бор Ўзбекистонда Парламентлараро иттифоқнинг (IPU) 150-ассамблеясининг ўтказилиши республиканинг халқаро майдондаги ижобий имижини янада мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт ва жаҳон давлатлари билан ҳамкорликни кучайтириш йўлида муҳим қадам бўлишини таъкидлади.
Ҳозирги кунда Британия Парламентида IPU'нинг Тошкентдаги йиғилишига қатнашиш учун ушбу мамлакат вакилларидан иборат нуфузли делегация шакллантирилмоқда.
Музокаралар якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича амалий алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид

10:54 / 09.04.2025
Тошкентда бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқ тадбирида Замбия вакили вафот этди

21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси

20:20 / 08.04.2025
“Яккаланган давлат бўлмаслигимиз керак” – ЕХҲТ Парламент ассамблеяси президенти

20:28 / 07.04.2025