Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия юк кемасининг Ўрта Ер денгизидаги ҳалокати. Ҳозиргача нималар маълум?
«Урса Майор» кўп йиллар мобайнида Суриядаги россиялик ҳарбийларга таъминот етказиш билан шуғулланганди. Россия томони унда теракт уюштирилганини даъво қилмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Россия ташқи ишлар вазирлигидагилар Россиянинг «Урса Майор» кемаси Ўрта Ер денгизида машина бўлимидаги портлашдан кейин чўкиб кетгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. 2017 йилдан 2022 йилга қадар Суриядаги россиялик ҳарбийларга юк етказиб берган ушбу кема Испаниянинг Агилас ва Жазоирнинг Оран шаҳарлари оралиғидаги халқаро сувларда ҳалокатга учраган.
Аввалроқ Испаниянинг La Verdad нашри ҳам ўз манбаларига таяниб, кемада портлаш рўй бергани ҳақида хабар тарқатганди.
Россиянинг РИА Новости давлат агентлиги хабар қилишича, «Урса Майор» кемаси эгаси ҳодисани «мақсадли террорчилик ҳужуми» деб баҳолайди.
Чўккан юк кемаси тегишли бўлган «Оборонлогистика» компанияси вакили агентлик билан суҳбатда экипаж аъзолари портлаш овозларини эшитишгани ҳақида айтиб берган.
«Кема экипажи аъзолари кўрсатмасига кўра, (Москва вақти билан) 2024 йил 23 декабр куни соат 13:50 да бортнинг орқа қисмидаги ўнг томонда кетма-кет уч марта портлаш рўй берган», — дея компания матбуот хизмати вакилининг сўзларини келтиради РИА Новости.
Агентлик суҳбатдошлари бу ҳужум ортида ким турган бўлиши мумкинлигига аниқлик киритмаган.
Россия ТИВ маълумотига кўра, экипажнинг 14 аъзоси қутқариб олинган ва Испаниянинг Картахена портига етказилган, аммо икки денгизчи бедарак йўқолган.
«Оборонлогистика» компаниясига тегишли кема Санкт-Петербургдан 11 декабр куни чиққанди ва расмий маълумотларга кўра «порт инфратузилмасини яхшилаш» мақсадидаги юклар билан Владивостокка сузаётганди, деб қайд этади «Медиазона». Кема эгаси ўз флоти флагмани бўлган «Урса Майор» Владивостокка ҳар бири 380 тонна оғирликдаги иккита порт крани, иккита кран махсус мосламаси, кемаларда қўлланадиган ва вазни 45 тонна бўлган иккита люк қопқоқлари, қопқоқлар учун ускуналар билан жиҳозланган 20 футлик контейнер ва 129 та бўш контейнер билан сузган.
Испаниядаги Salvamento Marítimo денгизда қутқарув агентлиги 14 киши қутқарув шлюпкасида топилгани ва хавфсиз тарзда Испанияга олиб кетилганини маълум қилган, кейин эса кема ҳалокатга учраган ҳудудга қутқарув амалиётига раҳбарликни қабул қилиш учун Россия ҳарбий кемаси етиб келган.

«Урса Майор» кемаси Россиянинг санкция остидаги бошқа бир кемаси бўлган «Спарта» билан бир жойда турган. Ўтган ҳафтада бу икки кемани қўриқчилар назорати остида Ла-Манш йўналишида ҳаракатланаётганида кўришганди.
Олдинроқ OSINT-таҳлилчилар Россия флотилияси катта эҳтимол билан Суриядаги россиялик ҳарбийлар ва техникаларни эвакуация қилиш учун Ўрта Ер денгизига кириб келганига эътибор қаратганди. Унинг таркибида учта катта десант кема, шунингдек «Спарта» ва «Урса Майор» савдо кемалари бўлган.
Декабр ойида украин ҳарбий разведкаси «Спарта» Башар Асад режими қулаганидан кейин Суриядаги ҳарбий мулкларини олиб кетиш мақсадида Сурия соҳилидаги Тартус шаҳрида жойлашган ҳарбий-денгиз базасига йўл олгани ҳақида хабар қилганди.
Кремл расмий вакили душанба куни Россия ушбу мамлакатдаги иккита ҳарбий объекти келажаги борасида Суриядаги янги ҳукумат билан ҳам дипломатик, ҳам ҳарбий каналлар орқали алоқада бўлиб турганини маълум қилганди.

Гарчи сешанба куни «Спарта»нинг навбатдаги манзили Мисрдаги Порт-Саид порти этиб белгилангани ҳақида хабар тарқалган бўлса-да, «Урса Майор»нинг эгаси бўлган «Оборонлогистика» компанияси Тартусга юк ташишда фаол иштирок этган.
Денгиз транспортини мониторинг қилувчи LSEG сайти вакили BBC билан суҳбатда айтишича, кеманинг автоматик идентификация тизими (AIS) маълумотлари шуни кўрсатадики, 11 декабрдан «Урса Майор» манзили сифатида Владивосток кўрсатилган бўлса-да, сентябрдаги рейсда манзил Тартус бўлганди.
Душанба куни Украина разведка бош бошқармаси «Спарта» кемаси Португалия соҳиллари яқинида сафдан чиққани, аммо муаммони бартараф этишга муваффақ бўлинганини хабар қилганди. «Урса Майор»ни «Спарта III» деб ҳам аташган, шу туфайли гап айнан қайси кема ҳақида кетганини айтиш қийин.
«Урса Майор»даги портлашга нима сабаб бўлгани ҳам номаъум.
Аммо «Росс Си» танкеридан душанба куни Гринвич бўйича соат 12:00 ва 13:00 оралиғида олинган ва BBC томонидан ҳақиқийлиги тасдиқланган видеода юк кемаси бир томонга қийшайиб қолганини кўриш мумкин.
Кема сешанба куни Гринвич вақти билан соат тахминан 01:20 ларда чўкиб кетган.
«Урса Майор» 2009 йилда ясалганди. Россия 2022 йил февралида Украинага бостириб киргач, кема эгасининг россиялик ҳарбийларга юк ташишдаги иштироки туфайли унга санкциялар жорий этилганди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Россия билан янги музокаралар санасини айтди
Жаҳон | 00:39
-
Олмазорда водород пероксидининг тарқалиши, ОТМ қабул квоталарининг тасдиқланиши, Тошкентдаги кўчатхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:55 / 21.07.2025
-
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди
Ўзбекистон | 23:35 / 21.07.2025
-
20 дан ортиқ давлат Исроилдан Ғазодаги урушни тўхтатишни ва инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришни талаб қилди.
Жаҳон | 23:30 / 21.07.2025
Мавзуга оид

22:59 / 08.07.2025
Археологлар «мисли кўрилмаган» хазинани олиб кетиш вақтида ҳужумга учраган кема қолдиқларини топди

18:26 / 05.06.2025
Тинч океанида 3 мингта автомобил ортилган кема ёниб кетди

15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор

18:41 / 16.05.2025