Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мевали боғларни барпо этиш бўйича Испания тажрибасини ўрганмоқда
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ишчи гуруҳининг Испанияга хизмат сафари ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА
Ишчи гуруҳ мевали боғ ва токзорларни барпо этиш, кўчат етиштириш ва уларни сертификатлаш тизими бўйича илғор тажрибани ўрганиш учун Мадрид, Сарагоса, Валенсия ва Мурсия провинцияларидаги компания ва ташкилотлар раҳбарлари музокаралар ўтказди.
Хусусан, IMIDRA ва ITUM илмий-тадқиқот марказларида виночилик ва узумчилик бўйича илмий ишланмалар, винобоп ва уруғсиз хўраки узум навларини селекция қилиш, етиштириш ҳамда турларни сақлаб қолиш тажрибаси ўрганилди. Делегация аъзолари XIX асрдан ҳозирги кунга қадар дунёнинг турли ҳудудларидан келтирилган ва селекция орқали яратилган янги узум навлари базаси билан таништирилди.
Калатаюд ҳудудидаги Viveros Veron ва Viveros Villanueva компанияларининг данакли мевалар ва узумчилик плантацияларига ташриф давомида кўчатчилик тажрибаси ўрганилди Viveros Veron вакиллари Ўзбекистонга мева кўчатларини етказиб бериш орқали маҳаллий фермерлар билан ҳамкорлик қилаётганини ва уни кенгайтиришдан манфаатдорлигини маълум қилди.
Мурсия провинциясидаги Viveros of ITUMGRAPES фермер хўжалиги узумзорлар билан машҳур. Бу ерда етиштирилаётган юқори ҳароратга ва сувсизликка чидамли узум навлари Ўзбекистон вакилларига катта таассурот қолдирди.
Қишлоқ хўжалигида тежамкорлик ва самарадорликни оширишга кўмаклашувчи IТ қурилмалар ва дастурий платформаларни ишлаб чиқарувчи Odin Solutions компания раҳбарияти билан кечган мулоқот чоғида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ходимлари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.
Ўзбекистон делегациясининг Валенсия ва Мурсия вилоятларига сафари давомида қишлоқ хўжалиги ва ирригация инфратузилмаларни барпо этиш йўналишида фаолият юритувчи Bombas Ideal, Azud, Hermisan компаниялари раҳбарлари музокаралари уюштирилди. Амалга оширилган лойиҳалар ўрганилди.
Испания томони Ўзбекистонда боғ ва узумзорлар ташкил этиш лойиҳаларида инновацион технологиялари билан қатнашишга қизиқиш билдирди. Bombas Ideal билан сув хўжалиги соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишилди.
Мадрид шаҳрида Бутунжаҳон зайтун конгресси котибияти билан кечган учрашув чоғида Ўзбекистонда зайтунчиликни ривожлантириш, тажриба алмашиш, совуққа чидамли зайтун навларини етказиб бериш, пилот лойиҳаларини ишлаб чиқиш борасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Котибият вакиллари бу соҳада етакчи испан тадқиқот институтлари ва компаниялари иштирокида Ўзбекистонда илмий-амалий конференция ташкил этишни таклиф этди.
Viveros Jesús Poza ва Vefruber S.L. компаниялари раҳбарлари билан бўлиб ўтган музокараларда мевали боғ барпо этиш, кўчат етказиб бериш ва Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотларни Европа бозорига экспорт қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Испан компаниялари раҳбарларининг 2025 йил биринчи чорагида Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш, унинг доирасида ўзбек томони таклифи асосида қўшма лойиҳаларни батафсил муҳокама қилишга аҳдлашиб олинди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

22:05 / 13.07.2025
Испанияда мигрантлар ҳужуми сабаб тартибсизликлар бошланди

23:23 / 11.07.2025
Испанияда «Ростех» вице-президентининг ўғли ушланди. У пул ювишда гумонланмоқда

13:20 / 09.07.2025
Испания ва Францияда ўрмон ёнғинлари авж олди

07:44 / 08.07.2025