Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшларга Work & Travel дастурлари харажатлари учун ссуда ажратилади
Талабалар таътил вақтида Work & Travel каби дастурлар орқали чет элга бориб, ҳам билим оляпти, ҳам даромад топаяпти, деди президент. Бу дастурлардан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида, келгуси йилдан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан талабаларнинг йўлкира харажатлари учун ссуда ажратиш йўлга қўйилади.

Фото: Depositphotos.com/furtaev
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 декабр куни аҳолини талаб юқори касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашдаги асосий масалалар таҳлил қилиниб, долзарб вазифалар белгиланди.
Қайд қилинишича, ҳозир иқтисодиёт тармоқларида 200 мингдан ортиқ малакали мутахассисга талаб бор. Келгуси уч йилда инвестиция дастурлари доирасида ишга тушадиган корхоналарда яна 500 минг нафар ишчига талаб юзага келади.
Мамлакатда салоҳиятли кадрлар тайёрлаш учун техникумлар билан корхоналарни боғлаб, дуал таълим тизимини ривожлантириш бўйича ижобий тажриба бор. Шу билан бирга, хусусий корхоналарни қўллаб-қувватлаш, уларга манфаатли шароит қилиб бериш орқали дуал таълим қамровини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Германия билан ҳамкорликда 14 та техникумда талаб юқори касбларга ва немис тилига ўқитиш йўлга қўйилмоқда. Ҳокимлар ва тармоқ раҳбарларига ҳар бир ҳудудда камида 5 тадан техникумда ушбу тажрибани жорий қилиш топширилди.
Замонавий касбларда хорижий тилларни билиш жуда муҳим. Шу боис мактаблар ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида бундай дарсларни кўпайтириш, техникумларга хориждан ўқитувчилар олиб келиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидаги 65 та касбий кўникма марказида ўқитиш сифатини ошириш, грантлар жалб этиб, замонавий касбларга мос ускуналар билан жиҳозлаш кераклиги айтилди.
Вилоятлардаги 13 та қурилиш касбига ўқитиш маркази дастурлари ҳам меҳнат бозоридаги талаб юқори касбларга мослаштирилади. Қабул тизими рақамлаштирилиб, йилига 20 минг фуқаро касбга тайёрланади.
Касбларни мустақил ёки шогирдликка тушиб ўрганганларга халқаро тан олинадиган сертификатлар бериш йўлга қўйилади. Бунинг учун ҳудудларда 5 та Касбий малакани баҳолаш маркази ташкил қилинади.
Ташқи ишлар вазирлигига Буюк Британия, Германия, Канада, Словакия, Австралия, Янги Зеландия каби мамлакатларда ўқиш ва малака ошириш, замонавий корхоналарда ишлаш истагида бўлган фуқароларга енгиллик бўлиши учун виза тартибини соддалаштириш бўйича зарур чоралар кўриш топширилди.
Маълумки, ривожланган давлатларда талабалар учун Work and Travel каби кўплаб дастурлар бор. Жумладан, Ўзбекистонлик ёшлар таътил вақтида чет элга бориб, ҳам билим оляпти, ҳам даромад топаяпти. Бу дастурлардан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида, келгуси йилдан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан талабаларнинг йўлкира харажатлари учун ссуда ажратиш йўлга қўйилиши айтилди.
Бундан ташқари, чет элда меҳнат қилаётган юртдошлар билан мулоқотни кучайтириш, уларнинг кўпроқ ойлик олишига шароит яратиш ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш лозимлиги қайд этилди.
Йиғилишда мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди. Ишсиз аҳолини талаб юқори касбларга ўқитиш, хориждан қайтганларнинг бандлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Гватемала соҳилларида 2,5 тонна кокаин ортилган сувости кемаси тўхтатиб қолинди
Жаҳон | 21:17
-
“Кавказда Россия энди лидер эмас, оддий иштирокчига айланмоқда” — сиёсатшунос
Жаҳон | 21:05
-
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди
Фан-техника | 20:34
Мавзуга оид

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди

16:33 / 09.07.2025
«Сурункали қоидабузарлар»: мунтазам равишда қоидабузарлик қиладиган ҳайдовчиларга жаримадан чегирма берилмайди

16:28 / 09.07.2025