Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Яшил" иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизими жорий этилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда "Яшил" иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш концепцияси тасдиқланди.

Фото: Shutterstock
Ўзбекистонда "яшил" иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш концепцияси тасдиқланди, у қуйидагиларни назарда тутади:
- "яшил" иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш асослари;
- миллий шаффофлик тизимининг мақсадлари ва тамойиллари;
- миллий шаффофлик тизимини жорий этиш бўйича институционал ва ташкилий чоралар;
- миллий шаффофлик тизимида маълумотлар билан очиқ алмашиш ва ресурсларни тақдим этиш.
Уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги иссиқхона газлари чиқиндилари ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ халқаро стандартларни қабул қилиши керак.
Шунингдек, илғор тажриба, халқаро стандартлар ва халқаро миқёсда ўзаро тан олиш тизими тамойиллари асосида миллий шаффофлик тизимининг мустақил верификаторларини аккредитация қилиш тартиби тасдиқланади.
Миллий шаффофлик тизимининг асосий тамойиллари:
- қонунийлик;
- мониторинг ва ҳисоботнинг тўлиқлиги, шаффофлиги ва аниқлиги;
- мониторингнинг узлуксизлиги, текшириш имконияти ва тўлиқлиги;
- верификациянинг ишончлилиги ва мустақиллиги.
Миллий шаффофлик тизими доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Миллий шаффофлик тизимининг миллий органи ҳисобланади ва қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
2025 йилдан бошлаб ҳар 5 йилда Париж битими доирасида иқтисодий ва ижтимоий таъсирни баҳолаш асосида иқлим ўзгаришининг оқибатларини камайтириш бўйича миллий мажбуриятларни белгилаш;
MRV (мониторинг, ҳисобот бериш ва текширув) тизими талабларига мувофиқ тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ва сифатини назорат қилиш;
иқтисодиёт тармоқларида иссиқхона газлари чиқиндиларини қисқартиришни мувофиқлаштириш ва тартибга солиш;
иссиқхона газлари чиқиндиларини қисқартиришнинг миллий реестрини жорий этиш, иссиқхона газларини қисқартиришни миллий ва халқаро даражада амалга оширишни мувофиқлаштириш, биринчи навбатда миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда халқаро мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш.
БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси доирасида иссиқхона газлари инвентаризацияси бўйича Миллий ҳисобот ишлаб чиқилади. Экология вазирлиги шунингдек, табиий ҳудудларни бошқариш ва муҳофаза қилиш, ўрмон фондини кенгайтириш, иссиқхона газларининг ютилиши тўғрисидаги маълумотларни тўплаш билан шуғулланади.
Иссиқхона газлари чиқиндилари инвентаризацияси натижалари бўйича тўпланган ва қайта ишланган маълумотлар "Яшил иқтисодиёт" онлайн-платформасида жойлаштирилади.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда зилзила, Тел-Авивда митинг ва келишувдан норози Эрон — кун дайжести
Жаҳон | 13:26
-
Москвада «АрБат» баталйони асосчиси худкуш томонидан ўлдирилгани маълум бўлди
Жаҳон | 13:10
-
Касбий таълим ташкилотларига қабул бошланди
Таълим | 12:15
-
Пора билан ушланган МИБ ходими 6 йилга қамалди
Жамият | 12:13
Мавзуга оид

11:47 / 29.06.2025
Eco Expo Central Asia 2025 кўргазмаси доирасида 120 дан ортиқ келишув имзоланди

07:42 / 23.04.2025
«Яшил» водород ва циан тузлари корхоналари ишга туширилади

14:38 / 11.03.2025
Ўзбекистон ва Франция: асосий ҳамкорлик йўналишлари қайсилар?

21:15 / 19.02.2025