Макрон Франция ҳукуматини истеъфога чиқарди
4 декабр куни Франция Миллий мажлиси Мишел Барне бошчилигидаги вазирлар маҳкамасига ишончсизлик билдирган эди. 574 депутатдан 331 нафари бу қарор учун овоз берди.

Фото: AP
Франция президенти Эммануэл Макрон парламент томонидан билдирилган ишончсизлик вотумидан кейин бош вазир Мишел Барненинг ҳукумат истеъфоси ҳақидаги илтимосини қабул қилди. Барне янги бош вазир тайинлангунга қадар лавозимда қолади. Замонавий Франция тарихида илк бор бош вазир ўз лавозимида уч ойдан камроқ ишлади.
«Бугун бош вазир республика президентига ўз ҳукуматининг истеъфоси бўйича илтимоснома киритди ва у қабул қилинди. Мишел Барне ҳукумат аъзолари билан бирга янги ҳукумат тайинлангунга қадар жорий ишлар билан шуғулланиб туради», — дейилади Елисей саройи хабарида.
4 декабр, чоршанба куни Франция Миллий мажлиси Мишел Барне бошчилигидаги вазирлар маҳкамасига ишончсизлик билдирди. 574 депутатдан 331 нафари бу қарор учун овоз берди. Бундан уч кун олдин бош вазир конституциянинг 49.3 моддасидан фойдаланган ҳолда (бу парламентдаги овоз бериш жараёнларини четлаб ўтган ҳолда қонун қабул қилишга рухсат беради) 2025 йил учун ижтимоий суғурта бюджетини қабул қилган эди.
Мишел Барне Макроннинг иккита президентлик муддати давомида алмашган бешинчи бош вазир — ундан олдин Эдуард Филипп, Жан Кастекс, Элизабет Борн ва Габриэл Аттал ушбу лавозимда ишлади.
Мишел Барне ўнг марказчи Республикачилар партияси вакили. Сиёсий фаолияти давомида у Францияда ҳам, Европа Иттифоқи тузилмаларида ҳам турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2016 йилдан 2019 йилгача у Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши шартлари бўйича музокараларга раҳбарлик қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон сентябр ойида 73 ёшли консерватив сиёсатчини мамлакат бош вазири лавозимига тайинлаган эди. «Макрон унга мамлакат ва француз халқига хизмат қиладиган бирлаштирувчи ҳукумат тузишни топширди», — дейилган эди ўшанда Елисей саройи хабарида.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ногиронлиги бор шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 13:38
-
Le Monde: Анорбанк акционери Парижда ўғирлаб кетилди
Ўзбекистон | 13:36
-
ОАВ: «Ливерпул» ҳужумчиси Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Спорт | 13:23
-
Европарламент Еврокомиссияга ишонч масаласи бўйича овоз беради
Жаҳон | 13:07
Мавзуга оид

13:36
Le Monde: Анорбанк акционери Парижда ўғирлаб кетилди

07:31 / 27.06.2025
Франция Исроил томон йўл олган Эроннинг 10 га яқин дронини йўқ қилган

13:41 / 26.06.2025
Францияга тўфон ёпирилди. Ҳалок бўлганлар бор

23:20 / 21.06.2025