Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари-2025 мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилди
Тошкент-2025 ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги Ўзбекистондан олиб, Баҳрайнга топширилди. Осиё Олимпия кенгаши ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида бу ҳақда расман маълум қилган.

Фото: Kun.uz
2025 йил Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қиладиган давлат номи ўзгарди. Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши Инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
«Осиё Олимпия кенгаши Ўзбекистон мезбонлигида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Ёшлар ўртасидаги 3-Осиё ўйинлари 2025 йилда Баҳрайнда ўтказилишини маълум қилади. Бугун, 2 декабр куни ўтказилган ташкилот ижроия қўмитаси йиғилишида бу ҳақдаги қарор қабул қилинди», - дейилади Осиё Олимпия кенгаши расмий ахборотида.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва «Тошкент-2025» Осиё ўйинлари дирекцияси директори Ойбек Касимов Осиё Олимпия кенгашининг бу қарорига ҳозирча расмий муносабат билдиргани йўқ.
Ёшлар ўртасидаги ёзги Осиё ўйинлари 43 та хорижий мамлакатдан, камида 9 та спорт туридан 14-17 ёшли спортчилар ўртасида ўтказилиши режалаштирилганди.
Маълумот учун, биринчи ёшлар ўртасида ёзги Осиё ўйинлари 2009 йилда Сингапурда, 2013 йилда Нанкин (Хитой), 2017 йилда Хамбантотада (Шри-Ланка), ўтказилган бўлса, 2021 йилда Шантау (Хитой), 2025 йилда Тошкентда ўтказилиши белгиланганди.
Эслатиб ўтамиз, 2030 йилги Осиё ўйинлари мезбонлиги учун Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ҳам даъвогарлик қилиши режалаштирилган эди. Аммо Ўзбекистон 2030 йилги Осиё ўйинлари мезбонлиги учун ариза топширмаганди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Уч қаҳрамон» бозорида йирик ёнғин содир бўлди (видео)
Жамият | 05:42
-
Трамп уйсизларни Вашингтон ташқарисига чиқариб юбормоқчи
Жаҳон | 01:25
-
АҚШда Labubu қўғирчоқлари ўғрилар нишонига айланмоқда
Жаҳон | 01:11
-
Полшада ЕИ пуллари яхталар ва сауналар учун сарфлангани айтилмоқда - Брюссел изоҳ талаб қилди
Жаҳон | 00:48
Мавзуга оид

21:25 / 09.07.2025
Шавкат Мирзиёев Тошкент ва Янги Тошкент шаҳри учун «Ечимлар атласи» тақдимоти билан танишди

16:51 / 18.06.2025
Президент «Тошкент-Шарқий» аэропорти қурилишини бориб кўрди

22:17 / 16.06.2025
Янги Тошкент шаҳригача метро қурилади

22:28 / 12.06.2025